ОХСда кўрилган ишлар
20-1107/13254- сонли қарор
19.11.2013

 

2012 йил 6 март (кучирма)
 
Алоҳида ҳолларда текширувни ўтказиш муддати назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори билан узайтирилиши мумкин
«Самонийлар» номидаги маданият ва истироҳат боғи (кейинчалик матнда - истироҳат боғи) хўжалик судига мурожаат қилиб, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 23 августдаги қарорининг 1.2.—1.6.-қисмларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Кейинчалик истироҳат боғи ариза талабини ўзгартириб, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 23 августдаги қарорини тўлиқ ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб тўлиқ қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган ва арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилган.
Кассация шикоятида истироҳат боғида текшириш 30 календарь кунидан ортиқ давом этганлиги, истироҳат боғига тайёрланган кадастр архив ҳужкатлари ва топосъёмка харитасида унга тегишли автотураргоҳ мавжуд эмаслиги, текшириш нохолисона олиб борилганлиги кўрсатилиб, апелляция инстанцияси судининг қаарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қарор қабул қилиш сўралган.
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистан Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Бухоро шаҳар бўлимининг 2011 йил 15 июндаги 380068-сонли ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарори ҳамда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 17 майдаги 314-сонли ва 2011 йил 30 июндаги 344-сонли буйруқларига асосан истироҳат боғида 2006 йилнинг 1 январидан 2010 йилгача бўлган давр мобайнида солиқ қонунчилига риоя қилиниши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилиши бўйича текшириш ўтказилган ва унинг натижаси юзасидан 2011 йил 29 июлда далолатнома расмийлаштирилган.
Текширишда истироҳат боғида бухгалтерия ҳисобининг йўқлиги, бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибни бузган ҳолда юритилганлиги, ҳисобланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг аниқлаб бўлмайдиган ҳолда юритилганлиги ҳолати бўйича жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 103-моддасига кўра солиқ текшируви материаллари натижаси бўйича тузилган 2011 йил 29 июлдаги далолатнома асосида 2011 йил 23 августда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясининг солиққа оид қонунбузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган.
Текшириш натижасида солиқ ва мажбурий тўловлардан ҳисобланган пеня билан бирга жами 81 869 100 сум қўшимча ҳисобланган.
Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал хукуқ нормаларини нотўғри қўллаб, арз қилинган талабни қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятидаги текширувчилар томонидан текшириш муддати белгиланган муддатдан ортиқ давом этганлиги, текшириш муддати қонунда белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги, истироҳат боғига тегишли автотураргоҳ мавжуд эмаслиги ҳақидаги важларга қўшила олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 89-моддасига кўра, солиқ текширувини утказиш муддати 30 календарь кунидан ошмаслиги керак. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли органнинг қарори билан узайтирилиши мумкин. Ушбу ҳолатда истироҳат боғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳзуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Бухоро шаҳар бўлимининг 2011 йил 15 июндаги 380068-сонли ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақидаги қарори, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2011 йил 17 майдаги 314-сонли ва 2011 йил 30 июндаги 344-сонли ҳамда2011 йил 22 июлдаги 396-сонли буйруқлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги «Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 63-сонли қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар курсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш деганда, автотранспорт воси­таларини сақлаш жойлари автотранспорт воситаларининг аниқ эгаларига бириктирилмасдан, пулли асосда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар тушунилади. Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар фақат юридик шахслар томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг юридик шахсга автотранспорт воситаларини вақтинча сақлташ бўйича пулли хизматлар курсатиш учун фойдаланишга ер участкаси бериш ёхуд илгари бошқа мақсадлар учун берилган ер участкасидан унда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун фойдаланиш тўғрисидаги қарорлари мавжуд бўлганда кўрсатилади.
Ваҳоланки, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли қарорлари мавжуд бўлмаса-да, истироҳат боғи ҳисобидаги автомашина тўхташ жойини аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш учун бириктириш юзасидан жисмоний шахслар билан ижара шартномалари тузилган ва сотилган чипталар ҳақи ҳисобидан ижара тўловлари амалга оширилган.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳиисоблаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.