Бу қизиқ
Олимлар чет тилини ўрганиш учун қулай ёшни аниқлади
16.10.2013
 
Ўтказилган янги тадқиқотга кўра, инсон икки ёшидан тўрт ёшгача янги тилларни яхшироқ қабул қилар экан.
Айнан шу даврда мия тил кўникмаларини максимал даражада ривожлантиришга қодир.
Шунингдек, яшаш муҳити ҳам тўрт ёшгача мия ривожланишига катта таъсир кўрсатиши аниқланди.
Бир гуруҳ америкалик ва британиялик нейрофизиологлар томонидан олиб борилган ва “The Journal of Neuroscience” журналида нашр этилган тадқиқот натижалари нутқ кўникмалари ривожини кечиктирувчи касалликлар бошланғич босқичда аниқланиши ва даволаниши кераклиги ҳақидаги хулосага асос бўла олади.
Шунингдек, бу тўрт ёшигача икки тилли муҳитда ўсган болалар нега иккала тилни ҳам яхши ўзлаштиришини изоҳлайди. Айнан шу даврда мия жадал ривожланади. 12 ойлик гўдаклар 50 сўздан иборат луғат бойлигига эга бўлади, бироқ олти ёшга келиб, уларнинг сўз бойлиги қарийб 5 мингтага етади.