Бу қизиқ
Британиялик миллиардер солиқ тўламаслик учун ватанини тарк этмоқда
16.10.2013
 
Британиянинг энг бадавлат ишбилармон кишиларидан бири Ричард Брэнсон яшаш жойини ўзгартиришга қарор қилди. У Кариб денгизидаги оролга кўчиб ўтмоқчи.
Бунга Брэнсоннинг ватанидаги солиқларнинг юқори даражаси сабабчи бўлган. Миллиардер бу даражада катта солиқ тўлашни истамаяпти. Неккер оролида эса корпоратив ва даромад солиғи, шунингдек ҚҚС ва сотувлардан олинадиган солиқлар ҳам йўқ.
Шу билан бирга, ишбилармоннинг вакили берган маълумотга кўра, Брэнсон “ўз миллионларини хайрия ишларига ҳам сарфламоқда”, шу боис Буюк Британия солиқ органлари учун тадбиркорнинг қаерда яшаши аҳамиятга эга бўлмаслиги керак.
Кассета ва дисклар савдоси, кейинчалик эса авиа- ва темир йўл компаниялари, мобил алоқа, интернет-технологиялари ва бошқаларга маблағ қўйиш орқали ўз мулкини тўплаган Брэнсон ақлга сиғмайдиган ишлари билан ҳам машҳур. Масалан, бу йил у баҳсда ютқазгани учун бир кун стюардесса бўлиб ишлади. Образга яхшироқ кириш учун тадбиркор соч турмагини ўзгартиришга, макияж қилишга ва оёқ тукларини олиб ташлашга мажбур бўлган.