Бу қизиқ
Илк бор Ўзбекистон ҳудудида мамонт қолдиқлари топилди
16.10.2013
 
Илк бор ўзбек археологлари томонидан мамлакат худудида мамонт қолдиқлари топилди - топилма Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳридан 20 километр жануби-шарқ узоқлигида топилди.
Олимлар жаунбий мамонтнинг бир қисм тишларини ва олд тишларини топишди, улар бу йил баҳорда бўлиб ўтган кучли ёғингарчиликлар натижасида очилиб қолган.
"Қолдиқлар линзали лойли ажралмалар ёрдамида сақланиб қолган. Ҳозирча дандон тишларни реставрация ишлари олиб борилмоқда, сабаби тананинг айнан шу қисми жуда яхши сақланиб қолган. Кейинроқ мамонтнинг бутун скелетини чиқариб олинади", - дейди археологик экспедиция аъзоси Фарида Аметова.
Мутахассисларнинг фикрича, мамонт бундан 12 минг йиллар аввал табиатда юз берган иқлим ўзгаришлари натижасида қирилиб кетган.
Бугунги кунда йигирмага яқин давлат гранти ва хўжалик шартномалари асосида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борилмоқда.