Тадбирлар
Таълим олиш мажбуриятлари
09.10.2013
Мамлакатимизда мажбурий таълимни таъминлашда қонунларнинг ижроси, 12 йиллик мажбурий таълимда ота-оналар, таълим олувчиларнинг қонуний мажбуриятлари, масъулияти ва жавобгарлигига доир масалаларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш юзасидан тасдиқланган тадбирлар режасига асосан, Адлия вазирлиги Тошкент юридик коллежида “Таълим олиш мажбуриятлари” мавзусида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида анжуман ташкил этилиши режалаштирилган.
 
Унда ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқлари, ота-оналар ва таълим муассасларининг бу борадаги мажбуриятлари атрофлича муҳокама этилади.
 
Анжуман 2013 йил 10 октябрь куни соат 15.00да Адлия вазирлиги тизимидаги Тошкент юридик коллежида ўтказилади.