Тадбирлар
“Дастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалалари”
30.09.2013

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Олий суд, Олий хўжалик суди, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси томониданДастлабки тергов ва судлов жараёнида экспертиза ўтказишнинг долзарб масалаларимавзусида минтақавий амалий ўқув-семинар машғулотлари ўтказиш режаси тасдиқланган.

Мазкур режага асосан, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда суд-экспертлик марказлари масъуллари иштирокида ўтказиладиган навбатдаги минтақавий ўқув семинар машғулотида суд экспертизасини ўтказишда инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларига риоя қилиниши ва бу борадаги қонунчиликка оид долзарб масалалар муҳокама этилади.

Ўқув семинар 2013 йилнинг 29 март куни Қарши шаҳар Ахборот-ресурс марказида соат 11.00да бошланади.