Тадбирлар
“Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжуман
25.09.2013
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Германиянинг Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти ҳамкорлигида “Нотариусларнинг касбий маҳоратини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро анжумани ташкил этилиши режалаштирилган.
Унда Германия Федераль нотариал палатасидан ташриф буюрадиган мутахассислар билан ҳамкорликда нотариат институтининг ташкилий-ҳуқуқий талаблари, нотариусларнинг касбий маҳоратлари ҳамда Ўзбекистонда мазкур институтни ривожлантиришнинг миллий қонунчилик асослари атрофлича муҳокама этилади.
Анжуман 2013 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10.00да Самарқанд шаҳридаги “Регистон-плаза” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтказилади.