Тадбирлар
Адвокатлар палатасининг II конференциясига марҳамат!
19.09.2013

Мустақиллик йилларида суд-ҳуқуқ тизимини янада либераллаштириш, фуқароларни малакали юридик ёрдам олиш имконияти билан таъминлаш, адвокатура соҳасини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш ва адвокатларнинг мустақиллиги кафолатларини кучайтиришга қаратилган туб ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур соҳа ислоҳотларига Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Барча адвокатларнинг мажбурий аъзолигига асосланган нодавлат-нотижорат ташкилоти – Ўзбекистон Адвокатлар палатасининг навбатдаги II республика конференциясини ўтказиш режалаштирилган.

Конференция 2013 йилнинг 27 сентябрь куни соат 10.00да Тошкентдаги “DEDEMAN SILK ROAD” меҳмонхонасининг анжуманлар залида ўтказилади.