Афоризмлар
Аёл, муҳаббат ва гўзаллик ҳақида
03.03.2013
 
Аёлларга имкон қадар илиқ муомалада бўлишга ҳаракат қилдим.
Амир Темур
* * *
Муҳаббат ҳеч қачон ҳеч нарса талаб қилмайди, балки ўзини бағишлайди. У ҳамиша изтироб чекади, лекин асло шикоят қилмайди, қасос олмайди.
Маҳатма Ганди
* * *
Токи ер юзида биттагина аёл мавжуд экан, у ҳақида ҳамиша нимадир янги гап айтиш мумкин.
Станислас де Буффлер
* * *
Аёл муҳаббати биз учун буюк, унинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. У худди гўштга сепиладиган туздек: юракка сингиб, уни бузилишдан сақлайди.
Виктор Гюго
* * *
Аёлларда гўзал бўлишнинг биргина, жозибадор бўлишнинг эса юз минг имконияти бор.
Шарл Луи Монтескье
* * *
Муҳаббатсиз киши одам эмасдур,
Гар одамсен, муҳаббат ихтиёр эт.
Нодира
* * *
Аёлни ҳурматлаш — ҳар бир софдил киши туғилишидан бошлаб риоя қиладиган бурч.
Лопе де Вега
* * *
Аёл бил лутфу ҳимматга сазовор,
Гўдакдек меҳру шафқатга сазовор.
Носир Хисрав
* * *
Муҳаббат жар ёқасида ўсадиган энг гўзал гул, унинг ёнига бориб, узиб олиш учун ҳам жасорат керак.
Стендал
* * *
Мукаммал аёл одамзоднинг комил эркакдан кўра олийроқ туридир. Аммо уларнинг сони комил эркакларга нисбатан камроқ.
Фридрих Ницше
* * *
Севиш дунёдаги барча яхшиликларни севган одамингга раво кўриш ва унга ато қилиш деганидир.
Арасту
* * *
Фақат табиий нарсаларгина гўзалдир.
Франсуа Мари Вольтер
* * *
Раҳмдилликка муҳаббат ва нафислик, ичиқораликка эса душманлик ва ғазаб омихта бўлади.
Давид Юм
* * *
Заҳру шакар хосияти сўздадур,
Меҳру муҳаббат томири кўздадур.
Саид Қосимий
* * *
Аёлни сева билмаган одам дунёнинг энг гўзал сирларидан бехабар ўтади.
Стендаль
* * *
Табиат аёлга шундай дейди: уддасидан чиқсанг гўзал бўл, хоҳласанг оқила бўл, аммо идрокли бўлмоғинг шарт.
Пьер Опостен Бомарше