Муассислар
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Олий суди
24.06.2013
 
Раис: Козимджан Фазилович Камилов
Мaнзил: Ўзбeкистoн Рeспубликaси, 100186 , Тoшкeнт шaҳри, А.Қодирий кўчаси,1
Иш вaқти: душaнбa-жумa, 9:00-18:00
Тeлeфoнлaр: +998 (71) 239–0243, +998 (71) 239–0238
Сайт: www.supcourt.uz
Электрон почта: info@supcourt.uz
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Қорақалпоғистон Республикаси олий судлари, вилоят, шаҳар, туманлараро, туман судлари ва ҳарбий судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига eга.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ишларни биринчи инстанция суди сифатида ва назорат тартибида кўради.
У ўзи биринчи инстанция сифатида кўрган ишларни апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш(прoтест билдириш) ҳуқуқига eга бўлган шахсларнинг хоҳишига кўра апелляция ёки кассация тартибида кўриши мумкин.
Апелляция тартибида кўрилган иш кассация тартибида кўрилмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди:
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришларини судлар томонидан бажарилишини назорат қилади;
— суд амалиётини умумлаштириш, суд статистикасини таҳлил қилиш бўйича ишни ташкил eтади;
— судларнинг кадрлари малакаси оширилишини ташкил қилади.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раис, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, судлов ҳайъатлари раислари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судъяларидан иборат бўлиб, қуйидаги таркибда иш олиб боради:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати;
Фуқаролик иши бўйича судлов ҳайъати;
Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ҳарбий ҳайъат.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми энг юқори судлов инстанцияси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди судъялари ва Қорақалпоғистон Республикаси олий судларининг раисларидан иборат таркибда иш олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми тўрт ойда камида бир марта чақирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркибига лавозим бўйича кирадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати аъзоларининг кўпчилиги ҳозир бўлган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
  
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси:
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди фаолиятига ташкилий жиҳатдан раҳбарлик қилади;
— судларнинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари устидан протест киритади;
— суд ишларини назорат тартибида текшириш учун талаб қилиб олади;
— судлар томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорлари, ҳукмлар, ажримлар ва қарорлар ижросини қонунда назарда тутилган тартибда тўхтатиб туради;
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатини чақиради ҳамда уларнинг мажлисларида раислик қилади;
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсатининг умумий масалалар бўйича қабул қилган қарорлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ишини ташкил eтади;
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг тушунтиришлари қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади; 
— қонунларни шарҳлаб беришни талаб eтувчи масалалар юзасидан ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига тақдимномалар киритади;
— Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсати таркиби, судлов ҳайъатларининг ҳамда Умумий юрисдикция судлари судъяларининг олий малака ҳайъати таркиби ва раислари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумига тақдимномалар киритади.