Муассислар
Ўзбeкистoн Рeспубликaси Конституциявий суди
24.06.2013
 
Раис: Мирбобоев Баҳтиёр Шамсутдинович
Мaнзил: Ўзбeкистoн Рeспубликaси, Тoшкeнт шaҳри, Мустақиллик майдони, 6
Тeлeфoнлaр: +998 (71) 239-8020, +998 (71) 239-8636
 
Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди қонун ва ижро ҳокимияти актларининг конституциявийлигини кўриб чиқадиган суд ҳокимияти органидир.
Конституциявий суд:
Олий Мажлисда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа актлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, ҳукумат ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро келишувлари ва мажбуриятларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослигини аниқлайди;
Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мослиги ҳақида хулоса беради;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига изоҳлар беради;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан унинг ваколатларига қарашли бошқа ишларни ҳам кўриб чиқади.
Конституциявий суд фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланган ҳолда ишларни ҳал eтиб, хулоса беради.
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг тавсияси билан Олий Мажлиснинг Раиси, Раис ўринбосари ва таркибида Қорақалпоғистон Республикаси судъяси бўлган Конституциявий суднинг бешта аъзоси бўлган Олий Мажлис томонидан сайланади.
Ҳар бир судъя якка тартибда сайланади. Олий Мажлис депутатларининг кўпчилик овозини олган номзод сайланган ҳисобланади.
Конституциявий суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига кўра беш йил муддатга сайланади.
Конституциявий суд ва унинг судъялари ўз фаолиятларида мустақил бўлиб, фақат Ўзбекистон Республикаси Конституциясига бўйсунадилар.