Муассислар
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси
31.01.2018
 
Бош прокурор: Муродов Отабек Бахритдинович
Мaнзил: 100000, Тoшкeнт шaҳри, Aкадемик Я.Ғуломов кўчаси, 66
Тeлeфoнлaр: +998 (71) 233-2066, +998 (71) 236-1193
Сайт: www.prokuratura.uz
 
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бус-бутунлигича бажарилишини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори прокуратура органларининг ягона, марказлашган тизимини бошқаради.
Қорақалпоғистон Республикасининг прокурори Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг олий ваколатли органи томонидан тайинланади.
Вилоят, тумaн ва шаҳар прокурорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тайинланади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикасининг прокурори, вилоят, тумaн ва шаҳар прокурорларининг ваколат муддати беш йил.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси органлари давлат органлари, жамоат бирлашмалари, мансабдор шахсларнинг ким бўлишидан қатъий назар ўз ваколатларини бажариш давомида фақат қонунга бўйсунадилар.
Прокурорлар ўз ваколатларини бажариш вақтида сиёсий мақсадларни кўзлайдиган сиёсий партия ва жамоат бирлашмаларидаги аъзоликларини тўхтатиб турадилар.
Прокуратура органларининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги (29 август 2001 йилдаги янги таҳрири) Қонуни билан бошқарилади.