Афоризмлар
Рене Декарт ҳикматлари
13.06.2013
 
Бизни инсон қиладиган ягона нарса ақлдир.
 
* * *
Баъзан сохта қувонч чин ғам-андуҳдан афзалдир.
 
* * *
Тушкунлик умидсиз қўрқувдир.
 
* * *
Ҳамма нарсага шубҳа билан боқ.
 
* * *
Ёлғизликни катта шаҳарлардан излаш керак.
 
* * *
Ақлни чархлаш учун ёдлашдан кўра кўпроқ фикрлаш керак.
 
* * *
Ортиқча саёҳат қилувчилар ўз ватанида бегонага айланади.
 
* * *
Бировларни ҳурмат қилиш ўзини ҳурмат қилишга имкон беради.
 
* * *
Ақлли бўлишнинг ўзи етарли эмас, асосийси – ақлни ишлата билиш.
 
* * *
Ақлингиз яхши ишлашини хоҳласангиз, танангизни парвариш қилинг.
 
* * *
Ўткир нигоҳ ҳар қандай руҳий ва ҳиссий гумонни йўққа чиқариши мумкин.
 
* * *
Фалсафасиз яшаш – юмуқ кўзларни очишга ҳаракат қилмай яшаш билан баробар.
 
* * *
Қўрқоқлик фойдали ҳаракатлардан иродани тўхтатиб қолиши билан зарарлидир.
 
* * *
Эҳтиросга бериладиган кишилар бошқаларга қараганда ҳаётдан кўпроқ завқ олишлари мумкин.
 
* * *
Ўтган аср ёзувчилари билан суҳбат қуриш деярли улар билан бирга саёҳат қилиш демакдир.
 
* * *
Сўзларни тўғри ишлатинг, шунда дунёни тушунмовчиликларнинг ярмидан қутқарган бўласиз.
 
* * *
Давлат учун ҳақиқий файласуфларга эга бўлишдан зиёдроқ саодат йўқдир.
 
* * *
Яхши китобларни ўқиш – ўтган даврнинг энг зўр фикрларини айтадиган илғор инсонлар билан суҳбат қуриш демак.
 
* * *
Ҳеч бир файласуф айтмаган ўзига хос нарсани ўйлаб топиш мумкин эмаслигини мактаб давридаёқ англаганман.