Нoтариусга
нотариус
Уй тақдири нима бўлади?
22.04.2013

1990 йили турмушга чиққан эдим. Орадан икки йил ўтгач, бир нафар фарзанд кўрдик. Бироқ, 1996 йили суд орқали ажрашдик.
Ҳозирги кунда қизим билан яшаб турган уйимиз собиқ турмуш ўртоғимнинг номида. Бу уйни 1993-1994 йиллари эрим билан биргаликда хусусийлаштирганмиз. Бу уйда яшаганимга 15 йил тўлди. Қонун бўйича мазкур уйни ўзимнинг ёки қизимнинг номига расмийлаштиришим мумкинми?
 

Д.Гушанова,

Наманган тумани

 

 
 

Саволга ҳуқуқшунос Дониёр ХАЛИЛОВ жавоб беради:

 

Мумкин. Бунинг учун ўзаро никоҳ давомида орттирилган мазкур турар жойни бўлиш ва унга қонуний тўла эгалик ҳуқуқини қўлга киритиш лозим.
Бўлиш икки хил тартибда амалга оширилади — эр ва хотиннинг ўзаро келишуви асосида ва суд орқали. Эр-хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин. Низо туғилган ҳолларда умумий мол-мулкни бўлиш, шунингдек, эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади.
Умумий мол-мулкни бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини аниқлайди. Эр (хотин)га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк берилганда, хотин (эр)га тегишли пул ёки компенсация белгиланиши мумкин.