Нoтариусга
Янги ва васиятнома тузиш зарурати
22.04.2013
  
Икки ой олдин ўғлимга бор мол-мулкимни васият қилиб, васиятномани нотариус тасдиғидан ўтказган эдим. Ушбу васиятномага бир оз ўзгартиш киритиш зарурати туғилаяпти. Бунинг имкони борми?
 

Дилшод Адҳамов,

 

Бухоро шаҳри

 
 

Саволга ҳуқуқшунос Муҳаббат ХУДОЙБЕРДИЕВА жавоб беради:

Фуқаролик кодексининг 1127-моддасига биноан сиз васиятномани исталган вақтда бекор қилиш ёки унга ўзгартиш киритиш ҳуқуқига эгасиз. Бу­нинг учун васиятномани расмийлаштирган нотариусга мурожаат қилишингиз зарур. Бунда аввалги васиятнома тўлалигича ёки кейинги васиятномага зид қисми бекор қилинади.