Нoтариусга
Эр-хотиннинг умумий мулки
18.04.2013
 
Турмуш ўртоғим билан никоҳимизни бекор қилмоқчимиз. У уйдан ҳайдайман, ҳеч нарса бермайман, деб дағдаға қилаяп­ти. Уй-рўзғор буюмлари унинг пулига олинганини важ қилаяпти. Бола боқиш билан овора бўлиб, анча вақт ишламадим. Лекин айрим нарсаларни олишда озгина бўлса ҳам пул қўшганман. Мол-мулкларда менинг ҳам ҳиссам борлигини қандай исботлашим мумкин?
М. Ғ.,
Тошкент шаҳри
 
Эр-хотиннинг турмуш давомида орттирган мол-мулки юзасидан низони ҳал этишда Оила кодексининг 23-моддасига риоя этилади. Унга кўра, агар никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўл­са, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулки, шунингдек, ни­коҳ қайд этилгунга қадар бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулки уларнинг умумий мулки ҳисобланади. Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бош­қа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари жумласига ҳар бирининг меҳнат, тадбиркорлик ва интеллектуал фаолият натижаларидан орттирган даромадлари, улар олган пенсиялар, нафақалар, шу­нинг­дек, махсус мақсадга мўлжалланмаган бошқа пул тўловлари киради.
Саволга ҳуқуқшунос
Дониёр ХАЛИЛОВ жавоб берди.