Афоризмлар
Эзгулик, ҳуқуқ ва қонунлар ҳақида
06.04.2013

Нафъинг агар халққа бешакдурур,

Билки бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

Алишер Навоий

* * *

Бошқалар қонун қаршисидаги қўрқув туфайли мажбуран бажарадиган ишларни мен ўз ихтиёрим билан адо этишни ўргандим.

Арасту

* * *

Эзгулик ва иллатларни ўлчовчи умумий мезон фақат давлатда мавжуд бўлади. Ҳар бир давлатнинг қонунлари ана шу мезон вазифасини ўтайди.

Томас Гобсс

* * *

Ўрни келганда ҳақиқатни айтмаслик яхши эмас. Бу нарса ўзингни ҳам, ўзгаларни ҳам таҳқирлаш демакдир. Бироқ лаёқат ёки ҳуқуқ бўлмаганда ҳақиқатни айтмаган маъқул.

Фридрих Гегель

* * *

Афлотун — дўстим, лекин ҳақиқат улуғроқдир.

Арасту

* * *

Ҳар бир қонуннинг икки таянчи бўлиб, бири жазо, иккинчиси мукофотдан иборатдир.

Xaн Фэй

* * *

Ёмонлик жазосиз қолмайди. Ҳолбуки, бу иллатга эга бўлишнинг ўзиёқ – энг биринчи жазо.

Боэций

* * *

Эзгулик адолатсизлик қилмасликкина эмас, уни истамаслик ҳамдир.

Демокрит

* * *

Бир лаҳза ҳам қонунни ёддан чиқармаслик, мамла­катни фақат ва фақат қонунга таяниб бошқариш лозим.

Шань Янь

* * *

Олам ободлигин караму адолатда деб бил.

Абу Мансур Мотуридий

* * *

Баъзи ёзилмаган қонунлар ёзилганларидан кучлироқдир.

Сенека

* * *

Одамлар, энг аввало, эзгу ахлоққа эга бўлишга ҳаракат қилинг. Зеро, ахлоқ қонуннинг асосидир.

Пифагор

* * *

Ҳақиқатни англашга интилувчилар чин файласуфлардир.

Афлотун

* * *

Ким чинакам қалб эгаси бўлмаса, у эзгулик қилишга қодир эмас: фақат хушфеъл бўла олиши мумкин.

Себастьен Рош Николя де Шамфор

* * *

Ҳатто энг бўлмағур қонун ҳам инсонлар учун керак. Акс ҳолда одамлар бир-бирини ғажиб ташлайди.

Эпикур

* * *

Шубҳа ҳақиқатга олиб борувчи йўлдир. Ким шубҳаланмас экан, ҳеч нарсани кўра олмайди. Кўришдан маҳрум одам эса тушунолмайди. Тушунишдан маҳрум кимса мисоли сўқир каби йўлдан адашади.

Абу Ҳамид Муҳаммад Ғаззолий

* * *

Сизнинг фикрингизга қўшилмаслигим мумкин, аммо фикрингизни айтиш ҳуқуқингиз учун ҳаётимни бераман.

Франсуа Мари Волтер