0,00 UZS

No products in the cart.

30.3 C
London
Shanba, Avgust 8, 2020

Алмазбек Атамбоевга қотиллик айблови қўйилди

- Advertisement -
- Advertisement -

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев қотиллик ва бошқа қатор оғир жиноятларда айбланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Бош прокуратура ходимига таяниб хабар берди.

Knews хабарига кўра, Бош прокуратура Қўй-Тошдаги воқеалар муносабати билан собиқ президент Алмазбек Атамбоевга қарши айблов эълон қилди. Бу ҳақда бош прокурор Откурбек Жамшитов маълум қилган.

«Бугун Атамбоевга тартибсизликларни уюштириш, қурол-яроғнинг ноқонуний айланмаси, терговга тўсқинлик қилиш, одамларни гаровга олиш, ўлдириш ва қотилликка уриниш айбловлари қўйилди», – деди бош прокурор.

Унга кўра, Атамбоевга ташкилотчи сифатида Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг турли моддалари – «Ҳокимият вакилига таҳдид ёки зўравонлик», «Прокурор, терговчи, тергов идорасининг ваколатли мансабдор шахси фаолиятига тўсқинлик қилиш», «Оммавий тартибсизликлар», «Қотиллик», «Қотилликка уриниш», «Одамларни гаровга олиш», «Қуролнинг ноқонуний айланмаси» моддаларида кўзда тутилган бир қатор жиноятлар бўйича айбловлар қўйилган.

Аввалроқ, республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев Атамбоев махсус кучларга қарата ўқ узганини айтган эди.

Қирғизистон собиқ президентининг ўзи «тарафдорларида ҳатто чўзма (рогатка) ҳам бўлмаганини» иддао этган. Шу билан бирга, унинг тасдиқлашича, ўз қароргоҳига ҳужум бошланганда ўқ узган.

«Мен йигитлар учинчи қаватга чиқишганида ўқ уздим. Йигитларга тегиб кетмасликка ҳаракат қилдим», – деди Атамбоев.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев суд қарори билан 26 августгача ҳибсга олинган. У 8 август куни ушланди.

Бундан олдин, Атамбоев Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбланганди.

- Advertisement -

Latest news

Маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ИИБ Пробация ҳисобида турган маҳкумларни белгиланган тартибда жазо ўташлари, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаш ҳамда келгусида улар томонидан қайта...
- Advertisement -

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бюджетга юкни камайтириш ва...

Судлар ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги

Сўнгги йилларда кенг кўламли ва моҳиятан чуқур суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида мамлакатимиз суд ҳокимияти ривожланишининг мутлақо янги даври бошланди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан...

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...

Related news