0,00 UZS

No products in the cart.

17.8 C
London
Seshanba, Avgust 4, 2020

2021 йилдан Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилади

- Advertisement -
- Advertisement -

“Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

Иқтидорли ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини такомиллаштириш, етакчи футбол клубларига “футболчилар экспорти”ни амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш кабилар шулар жумласидандир.

Фармонга мувофиқ, болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилди.

Шунингдек, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли таълим муассасаларида спорт шифокори, спорт психологи, спорт фармакологи, спорт ҳуқуқшуноси ва спорт диетологи йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш ташкил қилинади.

2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизими жорий этилади.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб футболнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилди.

2020 йил 1 июнга қадар букмекерлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Уларда букмекерлик фаолиятини лицензиялаш Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилиши, ушбу фаолиятни давлат томонидан назорат қилиш механизмлари жорий этилиши кабилар назарда тутилади.

- Advertisement -

Latest news

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -

Президент: Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик...

Давлат хизматлари агентлигига янги директор тайинланди

Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди. У. Муҳаммадиев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1999...

Инсон ҳуқуқлари фақат суд орқали ҳимоя қилиниши керак – Бобоқул Тошев

Ўзбек миллий давлатчилигининг асосий моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида белгиланганидек давлатнинг “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”, деб белгиланганида. Шундай экан, инсон доимо қонун...

Related news