More

    Партиялар депутатликка номзодлар рўйхатини тақдим этмоқда

    Сайлов – 2019
     
    Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси депутатликка номзодларнинг рўйхатини тақдим этди.

    Марказий сайлов комиссиясида ушбу партиялар раҳбарларининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олишни илтимос қилиб киритган аризаси қабул қилинди.

    Сайлов кодексига мувофиқ, партиялар депутатликка номзодлар рўйхатини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади. Бу ҳақдаги мурожаатда сиёсий партия юқори органининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги қарори, сиёсий партия юқори органи мажлисининг депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, унда депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, касби, лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, партияга мансублиги, шунингдек, сайлов округининг номи ва тартиб рақами кўрсатилади.

    Шунингдек, депутатликка номзоднинг ўз номзоди тегишли сайлов округидан овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси, депутатликка номзоднинг, башарти у Қонунчилик палатаси депутати этиб сайлангудек бўлса, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисидаги аризаси илова қилинади.

    Ҳужжатларни тақдим этган шахсга Марказий сайлов комиссияси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома беради. Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялардан депутатликка номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатларни қабул қилишни рўйхатга олиш муддати тугалланишига етти кун қолганида якунлайди.

    Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни беш кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг ушбу Кодекс талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

    Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган номувофиқликлар ва ушбу кодекс талабларидан четга чиқиш ҳоллари тўғрисида тегишли сиёсий партияларнинг раҳбарларига маълум қилади. Сиёсий партия ҳужжатлардаги аниқланган номувофиқликлар ва хатоларни икки кунлик муддатда тузатишга ҳамда уларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этишга ҳақли.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг жорий йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган VI съездида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округи бўйича номзодлар кўрсатилган. Партия ушбу номзодларни расман рўйхатдан ўтказишни сўраб Марказий сайлов комиссиясига ариза тақдим этди.

    Мазкур партиядан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларнинг 36 фоизи аёллар. Номзодларнинг 31 фоизи педагоглар. Шунингдек, иқтисодчилар 31, шифокорлар 8, ҳуқуқшунослар 6, журналистлар 9 фоизни, номзодларнинг қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил этмоқда. 70 фоиз номзодлар 30 ёшдан – 50 ёшгача.

    Ўзбекистон Экологик партиясининг жорий йил 4 ноябрь куни бўлиб ўтган II съездида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 сайлов округи бўйича номзодлар кўрсатилган. Партия ушбу номзодларини расман рўйхатдан ўтказишни сўраб Марказий сайлов комиссиясига ариза тақдим этди.

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларнинг 37 фоизи аёллар. Номзодларнинг аксарият қисми, яъни 29 фоизи экологлар, педагоглар 24, шунингдек, шифокорлар 22, иқтисодчилар 11, ҳуқуқшунослар 4, номзодларнинг қолган қисмини бошқа соҳа вакиллари ташкил этмоқда. 65 фоиз номзодлар 30 ёшдан – 50 ёшгача.

    Н.АБДУРАИМОВА

    Related articles

    Comments

    LEAVE A REPLY

    Please enter your comment!
    Please enter your name here

    Share article

    Latest articles

    Адлия вазирига ўринбосарлар тайинланди

    Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари  этиб тайинланган. Маълумот берилишича, Б.Қўчқоров бундан олдин Ўзбекистон...

    Транспорт тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда...

    2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и Молиявий секторни изчил ислоҳ қилиш давомида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди ва натижада илғор банк бизнесини юритиш...

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг буюк Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

    Ассалому алайкум, қадрли ватандошлар! Муҳтарам уруш ва меҳнат фахрийлари! Аввало, Ватанимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари бўлган сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда кўпмиллатли бутун халқимизни Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк...

    Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди

    Бугун мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда ўтказилаётган байрам тадбирларида...

    Newsletter

    Subscribe to stay updated.