0,00 UZS

No products in the cart.

30.3 C
London
Shanba, Avgust 8, 2020

Адлия органларида биринчи фаза якунлари: 221 нафар адлия ходимига жазо тайинланди

- Advertisement -
- Advertisement -

Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида коррупцияга қарши курашиш, порахўрлик жиноятини содир этишда гумонланиб тергов ҳаракатлари олиб борилаётган шахслар ҳақидаги хабарларни кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз.

Албатта айбдор шахслар тегишли жазога тортилиши, бу иллатга қарши муросасиз кураш олиб борилиши лозим.

Лекин, бизнингча, энг аввало, ҳар бир давлат ташкилотининг ўзи тизимидаги ташкилотларда коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ ҳаракатларни амалга ошириши, турли хавф-хатарларни баҳолаши улардаги коррупциявий омилларни минимал даражага тушириши лозим.

Адлия органларини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш энг асосий мақсад. Лекин бу осон иш эмас. Бу ишда тартиб, қатъийлик принципиаллик бўлмас экан коррупцияга қарши курашиш баландпарвоз гап бўлиб қолаверади.

Шу сабабли биз коррупцияга қарши курашишда аниқ режа асосида иш олиб боряпмиз.

Ҳуқуқий ҳужжатлар базаси ишлаб чиқилди

Аввало, вазирлик коррупцияга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ички норматив ҳужжатлар базасини яратишга алоҳида эътибор қаратди. Адлия органлари ва муассасалари ходимлари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш тартиби тўғрисида, Адлия органлари ва муассасалари ходимларини ротация қилиш тартиби тўғрисида, Давлат нотариал идораси нотариусларини алмаштириш (ротация қилиш) тартиби тўғрисидаги низомлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари қабул қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш мақсадида махсус дастур қабул қилди. Дастурнинг асосий мақсади ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, коррупция учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашдан иборат.

Адлия вазирлиги қошида коррупцияга қарши курашиш кенгаши тузилди. Ушбу Кенгаш коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурнинг ижро этилишини назорат қилиб боради.

Бундан ташқари, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш методикаси тасдиқланиб, вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳар чоракда тизим идоралари фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш амалга оширилиб, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган функциялар (ваколатлар)нинг ва лавозимларнинг рўйхати шакллантирилди.

Видео ва аудио ёзувларга рухсат берилди

Адлия органлари ва муассасалари маъмурий биноларида жисмоний 
ва юридик шахслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизими жорий этилди.

Адлия органлари ва муассасаларидаги коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни дарҳол ва ўз вақтида етказилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.

Махсус бот орқали шу кунга қадар 2 мингдан ошиқ тезкор хабарлар келиб тушди. Бу хабарларга асосан ўтказилган хизмат текширувлари натижасига кўра тизимда ишлаётган 18 нафар ходим лавозимидан озод этилди.

Жумладан, нотариус ёрдамчиси мижоздан ортиқча пул маблағи олганлиги учун ўша нотариал идорадаги барча ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятида коррупцияга қарши курашишда халқаро коррупцияга қарши курашувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Хусусан, Сингапур, Франция, АҚШ, Германия каби ривожланган давлатлар тажрибаси билан бирга Қозоғистон, Белорусь каби ривожланган давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилди. Халқаро ташкилотларнинг маърузалари ва тавсиялари ўрганиб чиқилди ва уларга асосланиб таҳлилий материаллар тайёрланди.

Максимал даражадаги шаффофлик

“Очиқ адлия” дастури қабул қилинди. Дастур фуқаролар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш имконини кучайтирди. Эътибордан четда қолаётган камчиликлар, қолаверса ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш бўйича бевосита жамоатчилик ёрдамига таянилмоқда.

Очиқликнинг яна бир намунаси сифатида Адлия вазирлиги веб-сайти (adliya.uz) фаолиятига тўхталиб ўтиш жоиз. Унда фуқаролар адлия органларига юборган ўз мурожаатларини кузатиб боришлари мумкин. Яна бир муҳим жиҳат, адлия органлари ходимлари устидан берилган ҳамда ўз тасдиғини топган шикоятлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи махсус платформа ишга туширилди.

Вазирлик биносида хизмат хоналарнинг жойлашиш структурасини ҳам очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида қайта кўриб чиқилди. Ходимларнинг кунлик фаолияти бемалол кузатиб бўладиган даражада жойлаштирилди. Бу эса назоратни, иш унумдорлигини оширади.

Очиқликнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, бу шубҳасиз, молиявий маълумотлардир. Молиявий маблағларнинг сарфи, қайдан келиб қайга кетаётгани, нима мақсадларда ажратилаётгани, умуман, Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар вазирлик веб-сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Бунда харажатлар, уларни амалга оширилиши билан боғлиқ ҳисоботлар, харид қилиш билан боғлиқ шартномалар рўйхати билан танишиш мумкин бўлади.

Муҳим янгиликлардан яна бири, бу адлия органларининг ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беришидир. Мазкур ташаббус 2018 йил якунлари бўйича амалга оширилди ва “Адлия ҳисобот беради” номли рисола тайёрланиб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Кенг тарғибот тадбирлари амалга оширилди

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 10 мингдан ошиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди, хусусан 8 хил турдаги инфографика, буклет ва флаерлар 50 минг нусхада тарқатилди. 10 га яқин ижтимоий роликлар тайёрланиб, телевидениеда намойиш этилди ва ижтимоий тармоқларда тарқатилди. Хусусан, ижтимоий тармоқларда таниқли актёрлар иштирокидаги “Мен қонунман” номли ижтимоий ролик 1 млн. маротабадан ортиқ кўрилди.

Ҳуқуқбузарларга қатъий чоралар кўрилди

Давлат нотариал идораси, нотариал архив ва давлат хизматлари марказлари ходимлари фаолиятида меҳнат интизоми, Адлия вазирлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши, шунингдек, улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши устидан доимий назорат олиб бориш мақсадида 1028 та қисқа муддатли текширишлар (рейд тадбирдари) ўтказилиб, 832 нафар масъул ходимга тегишли жазо чоралари кўрилди.

Шу билан бирга, 670 та “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилиб, реал хизмат олувчи шахс сифатида давлат хизматлари жараёнида қатнашиш орқали хизмат кўрсатишнинг сифати, муддати, шарт-шароити ўрганилиб, 221 нафар масъул ходимга тегишли жазо чоралари кўрилди.

5316 нафар ходим орасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, бунда ходимларни Адлия вазирлиги ходимларининг жамиятда қабул қилинган 
хулқ-атвор нормалари ва қоидаларига риоя этиш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган жавобгарлик муқаррарлиги тушунтирилди.

Биринчи фаза якунлари бўйича хулоса

2019 йилнинг ўтган даврида аниқ режа асосида олиб борилган ишлар орқали адлия тизимидаги ҳар бир ходимга муҳим сигнални етказилди. Яъни, ходим ким бўлишидан, лавозимидан қатъи назар, унинг ўтмишдаги хизматларига қарамасдан агарда унда ҳалоллик бўлмаса у ходимдан воз кечилади.

Биринчи фазанинг муваффақиятли якунлари, коррупциоген омилларни тўлиқ бартараф этишга йўналтирилган иккинчи фазани бошлаш учун мустаҳкам пойдевор бўлди.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

- Advertisement -

Latest news

Маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ИИБ Пробация ҳисобида турган маҳкумларни белгиланган тартибда жазо ўташлари, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаш ҳамда келгусида улар томонидан қайта...
- Advertisement -

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бюджетга юкни камайтириш ва...

Судлар ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги

Сўнгги йилларда кенг кўламли ва моҳиятан чуқур суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида мамлакатимиз суд ҳокимияти ривожланишининг мутлақо янги даври бошланди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан...

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...

Related news

Маҳкумларни назорат қилишга доир электрон дастур ишга туширилди

Фарғона вилоят прокуратураси ташаббуси билан ИИБ Пробация ҳисобида турган маҳкумларни белгиланган тартибда жазо ўташлари, жиноят содир этишга мойилларини аниқлаш ҳамда келгусида улар томонидан қайта...

Давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасидаги ишлар кескин танқид қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Бюджетга юкни камайтириш ва...

Судлар ва оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлиги

Сўнгги йилларда кенг кўламли ва моҳиятан чуқур суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида мамлакатимиз суд ҳокимияти ривожланишининг мутлақо янги даври бошланди. Дарҳақиқат, бугунги кунда Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан...

Қиммат паштет (ҳикоя)

Карел ЧАПЕК Бугун кечки овқатга нима харид қилсам экан?.. Пан Михл ҳар доимгидай дўкон пештахтаси олдида узоқ ўйланиб қолди: «Дудланган бирон нима олсаммикан яна?.. Дудланган таомлар...
- Advertisement -