Туркия қуролли кучлари қўшини тез орада Сурия шимолига жўнатилади

Туркия қуролли кучларининг қуруқликдаги қўшин қисми тез орада Сурия шимолига жўнатилади. Бу ҳақда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон баёнот берди, дейилади NTV хабарида.

Унга кўра, Сурия шимолида ҳозирда Туркиянинг жанговар ва разведка учар аппаратлари ҳамда вертолётлари мавжуд. “Қўшинларни чегарадан ўтказиш давом этмоқда. Суриядаги ҳарбий иштирок билан Туркия минтақадаги вазиятни кузатиб, хавфсизлик ҳудудини ташкил этиш бўйича режаларни амалга ошириш имконига эга бўлади”, деди Эрдўғон.