Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

15 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 
ТИВ расмий сайтида эълон қилинган ахборотда айтилишича, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳатлашув учрашувига тайёргарликни кўриб чиқадилар. Минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек халқаро кун тартиби бўйича фикр алмашиш режалаштирилган.