Тадбиркор қонун ҳимоясида

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Ф.Р., Б.З., Ш.А., ЯТТ Р.К. ва “Камол” исмли шахслар, Бухоро шаҳридаги “Х-А” МЧЖ бош ҳисобчиси М.Д.нинг ишончига кириб, жамиятдан ЯТТ Р.К. ҳисоб рақамига қурилиш ишлари учун ўтказилган 340 млн. сўмни турли савдо тармоқларига ўтказиш орқали нақдлаштиришиб, “Х-А” МЧЖнинг жуда кўп миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишганлиги аниқланган.

Фуқаро Ф.Р. томонидан фирибгарлик йўли билан қўлга киритилган маблағларнинг 9.500 АҚШ долларига енгил автомашина сотиб олиниб, жиноий фаолиятдан олинган даромадлар легаллаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ф.Р., Б.З., Ш.А., ЯТТ Р.К. ва “Камол” исмли шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.