Сиёсий партиялар ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол? (инфографика)

Бугунги кунда кўпчилик ижтимоий тармоқларда шахсий аккаунтларга эга. Бу ерда улар ўзаро хабарлар алмашиб, сўнгги янгиликлар билан танишадилар. Сиёсий партиялар ҳам глобал тармоқ орқали аудитория билан интерактив коммуникация олиб бориш технологияларини ҳам ўзлаштиришмоқда. Тўғриси, бироз секин.

Тармоқда ўзларининг иштирокларини ошириш мақсадида Facebook ва Telegramʼда расмий саҳифалар очганлар. Уларнинг деярли барчасида – партиянинг расмий веб-сайтидан репостлар ҳамда ташкилот фаолияти ҳақидаги нашрлари, фото ва видеоматериаллар ҳаволалари билан улашилмоқда.

“Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати томонидан тайёрланган инфографикада сиёсий партияларимиз ижтимоий тармоқларда қанчалик фаол эканлиги таҳлил қилинган.