Cайлов – 2019. Жараён қандай кетмоқда?

“Адолат” партияси ЎзЛиДеПдан чиққан бош вазир Абдулла Ариповнинг “тажрибаси катта”лигини тан олиб, мабодо партиядан кимдир бош вазир бўладиган бўлиб қолса, у ҳам шундай тажрибали бўлиши керак деб ҳисоблашини билдирди

Тунов куни, “Миллий тикланиш”дан бошқа партияларимиз кимларни бош вазирликка номзод қилиб кўрсатишини бирин-кетин айтганидан сўнг, @davletovuz: “Нима, партияларнинг ўзини президентликка номзод қилиб кўрсатадиган етакчилари бош вазирликка номзодини кўрсата олмайдими?”, дегандек савол қўйганди. Халқаро пресс-клубнинг куни кеча бўлган сессияда Kun.uz мухбирлари шу савол билан партияларга мурожаат қилибди (спойлер: “Миллий тикланиш” яна жавоб бермабди).

ЎзЛиДеП вакили: “Савол жуда ўринли. Бу савол ижтимоий тармоқларда кўп айланди. Биринчидан, Абдулла Арипов — партиямиз ташкил топганидан бери унинг фаол аъзоси. Иккинчидан, у партия Сиёсий кенгашининг 85 аъзосидан бири”.

“Адолат” вакили: “Тўғрисини айтиш керак, ҳозирги бош вазиримизнинг ҳам тажрибаси катта. Худди шундай, биз таклиф қилишимиз эҳтимоли бўлган номзодларимиз (адлия вазири Русланбек Давлетов ва бошқалар) ҳам бош вазир каби ҳаётий, касбий тажрибага эга бўлиши керак бўлади. Шунинг учун ҳозир биз бу масалани аниқ қилиб кўтармаяпмиз, вақт кўрсатади. Сайлов якунлари бўйича ўз номзодларимизни кўрсатишимиз мумкин. Номзод сифатида партиямиз лидерини ҳам кўрсатишимиз мумкин. Лекин бу масала фақатгина партия Сиёсий кенгашининг якуний қарори билан амалга оширилади”.

ЎзХДП вакили: “Савол жуда ўринли. ХДП бош вазирликка кўрсатаётган номзодига эътибор берсангиз, жуда ҳам малакали, тажрибали, Ўзбекистон қаҳрамони. Партиямизнинг бевосита ўтган даврдаги фаолиятини ҳисобга олиб, мана шунга қарор қилдик. Агар сайловларда ғалаба қозонсак, бош вазир лавозимига Очилбой Раматовни кўрсатишга қарор қилганмиз”.

Экопартия вакили: “Ҳақиқатан, ўринли савол. Биз кўрсатган номзодлар бугун нафақат ишлаб чиқариш жараёнида, шу билан бир қаторда партиямизнинг сиёсий кенгашида, сиёсий жараёнларда иштирок этиб боришмоқда”.

@daryo_live