Олмазор туманидаги ҳолат юзасидан

28.08.2019 йилда Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг метал билан ёпилган том қисми кулаб тушуши оқибатида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчилар оғир турдаги тан жароҳатлари олиб, вафот этган. 2 нафар ишчилар эса ҳодиса жойида бўлган фуқароларнинг кўмаги остида шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура ахборот хизмати