“Коррупцияга – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови ғолиблари аниқланди

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан БМТ Ривожланиш дастурининг “Ўзбекистонда самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф институтлари орқали коррупцияга қарши курашиш” лойиҳаси ҳамкорлигида ўтказилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” номли иншолар танлови якунланди.

Уч босқичда ўтган иншолар танловида жами 30 мингдан ортиқ ёшлар мавзуга доир ўз қарашлари ва таҳлиллари акс этган иншолар билан иштирок этди. Мактаб, лицей-коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида икки ой давом этган танлов якунларига кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритди.

Умумий ўрта таълим мактабларининг 8-11 синфлари ҳамда лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида:

👉 1-ўрин. Скрипкина Тамара Сергеевна – Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 46-мактабнинг 10-синф ўқувчиси

👉 2-ўрин. Баҳронова Ирода Отабек қизи – Навоий шаҳридаги 11- аниқ фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси

👉 3-ўрин. Aбдураззоқова Кумуш Ғолибжон қизи – Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 17-мактабнинг 11-синф ўқувчиси

  Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида:

👉 1-ўрин. Рашидова Муштарийбегим Ўткир қизи – Тошкент давлат юридик университети талабаси

👉 2-ўрин. Хўжақулова Маҳфуза Йўлдош қизи – Термиз давлат университети талабаси

👉 3-ўрин. Раҳмонова Мадинахон Эркин қизи – Жиззах давлат педагогика институти талабаси

Танлов ғолибларига қуйидаги совғалар топширилади:

👉 3-ўрин – планшет (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);

👉 2-ўрин – ноутбук (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та);

👉 1-ўрин – iPhone 11 PRO смартфони (ҳар бир йўналиш бўйича биттадан, жами 2 та).

Танлов ғолибларини тақдирлаш Халқаро коррупцияга қарши кураш кунига бағишланган медиафорум доирасида танлов ҳайъати аъзолари, иштирокчилар, ижодий жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинган ҳолда амалга оширилади.

Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими