Тахтакўпирда жайрон овлаган браконьерлар қўлга тушди

2019 йил 3 август куни Тахтакўпир тумани “Қўнғираткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида, Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро Х.Қ ўзининг “ИЖ-58” русумли 12 калибрли 2 стволли ов милтиғи билан фуқаролар Д.М, А.Ж ва М.Т билан бирга “Уаз-469” русумли автомашинада ёритқич ускуналар билан фойдаланган ҳолда, ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китобига” киритилган сут эмизувчилар турига мансуб бўлган 3 дона жайронларни овлаб, отиб ўлдирган.

Натижада мазкур шахслар «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Ов ва балиқ овлаш қоидалари» талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсига жами 100,3 млн сўм зарар етказишган.

Мазкур ҳолат бўйича Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.