Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилаётганлиги бўйича халқаро эксперт — Human Rights Watch ташкилоти вакилининг муносабати (+видео)

49

“Amerika ovozi” нашри Жаслиқ қамоқхонасининг ёпилаётганлиги бўйича халқаро эксперт — Human Rights Watch ташкилоти вакили Стив Свердлоунинг видео-муносабатини эълон қилди.

Жумладан, унда шундай дейилади:

“Ўзбекистон Президенти Жаслиқ қамоқхонасини ёпишга қарор қилгани шубҳасиз жуда ижобий янгилик. Human Rights Watch бу қадамни бағоят олқишлайди… Бу зонада кўплаб маҳбуслар аянчли қийноққа солингани ҳақида биламиз… Собиқ маҳбуслар, Жаслиқда узоқ ўтириб чиққанлар, Ўзбекистон жамоатчилигига бошидан кечирганларини айтиб бериши, халқ сабоқ олиши ва бу ҳоллар қайтарилмаслиги лозим”