Франция: 2022 йилга келиб мамлакатга келувчи сайёҳлар сони 200 миллонга етказилади

Франция ҳукумати “мавжуд вазиятдан келиб чиқиб” мамлакатга келувчи сайёҳлар миқдорини 200 миллионга етказиш мақсади рўёбини 2022 йилга қолдирди, дейилади “Le Figaro” хабарида.
2020 йилги мамлакатнинг сайёҳлик бюджетига илова ҳужжатига кўра, бу йилги вазият, хусусан, «Brexit » жараёни ва сариқ нимчалиларнинг ҳаракати туфайли мамлакатга сайёҳлар сони келиши камайган.
«REGNUM» хабарида “Бу йилги мақсад сайёҳлар сонини 100 миллиондан ошириш эди. 2018 йилда рекорд даража – мамлакатга келувчи хорижий сайёҳлар деярли 90 миллион бўлгани қайд этилганди”, дейилган.