“Фориш” полигонида Ўзбeкистон ва Ҳиндистон махсус операция кучлари ҳамкорлигида сeминар трeнинг бошланди

Жиззах вилоятидаги “Фориш” полигонида  Ҳиндистон ва Ўзбeкистон махсус операция кучлари ҳамкорлигида сeминар трeнинг ўтказилмоқда.

Икки давлат махсус операция кучлари мутахассислари иштирокида ўтказилаётган семинар тренингда дастлаб дунё ва минтақада кечаётган ҳарбий мажоралар, турли террористик гуруҳларнинг олиб бораётган хатти-ҳаракатлари таҳлили, уларга қарши кўрилаётган чоралар, жанг олиб боришнинг замонавий усул ва услублари ҳусусида ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари ўз мамлакатидаги Қуролли Кучарнинг тузулиши, қўшин турлари, жумладан, терроризмга қарши олиб боралаётган дастурий ҳаракатлар ҳамда ушбу семинарга тайёрлаб келинган ўзларининг дастурлари билан таништирди.

Шу куни семинар тренинг иштирокчилари “Фориш” тоғ дала-ўқув майдонида амалий машғулотларни олиб бориш бўйича ҳам тажриба аламашдилар. Ҳусусан, шаҳар ва тоғли ҳудудларда террористик гуруҳларни йўқ қилишда жанг олиб боришнинг ўзига хос кўринишлари намойиш этилди.

Машқларда кескин вазиятларда гуруҳ шаҳсий таркибининг тўғри қарор қабул қилиш, душманни яксон этишнинг энг самарали усулларини қўллаш, олиб борилаётган операцияларни имкон қадар беталофат олиб боришнинг усуллари ўз аксини топди.

Таъкишлаш керак-ки, Ҳиндистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик кўлами кенгайиб бормоқда.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти