Ўзбекистонда буханка нон нархи сўнгги 20 кун ичида иккинчи марта қимматлашди

Ўзбекистонда қолипли нон (буханка) нархи яна қимматлашди. Бу буханканинг сўнгги 20 кун ичида иккинчи марта қимматлашиши ҳисобланади. Ҳозирда Тошкентдаги турли савдо дўконларида буханка 1 600 сўмдан 1 900 сўмгача сотилмоқда.

Буханка нархи охирги марта 15 октябрь куни қимматлашган. Ўшанда «буханка» 1 350—1 500 сўмдан сотила бошланган эди.

Маълумот учун, 2019 йил 1 октябрдан ун ва «буханка» харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифаларига бериладиган ҳар ойлик пул компенсацияси 50 минг сўмга оширилган.