Бош прокуратура раҳбарияти сайёр қабулларда

41

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.А.Таджиев томонидан жорий йилнинг 12 август куни Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, жами 61 нафар фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 3 таси жойида қаноатлантирилиб, 28 таси Бош прокуратура, 30 таси Бухоро вилояти прокуратураси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.