Бош прокуратура раҳбарияти сайёр қабулларида

Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида 5 август куни Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Э.Таджиев томонидан Навоий вилоятида, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдошев томонидан Сурхондарё вилоятида сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабуллар давомида 148 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 16 таси жойида қаноатлантирилиб, 45 таси Бош прокуратура, 87 таси вилоят прокуратуралари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.