Бош прокуратура раҳбарияти сайёр қабулларда

2019 йил 18 ноябрь куни Бош прокурорнинг ўринбосари С.Артикова томонидан Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказилиб, унда жами 62 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. (мурожаатларнинг 25 таси суд масалаларига, 5 таси прокуратура ва 8 таси ички ишлар органлари фаолиятига ҳамда 24 таси ижтимоий-иқтисодий масалаларига оид мурожаатларни ташкил этди).

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш Бош прокуратурада Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.