Биз коррупцияга қаршимиз

Коррупция бугунги кунда куплаб соҳалар таркибига кириб улгурган. Бу ҳолат бутун дунё буйлаб ёйилган қонунчилик тизимига ва адолатли сиёсатга қарши жиноят сифатида баҳоланади. Коррупция сузи лотин тилидан кириб келган булиб, узбек тилига таржима қилинганда бузиш, айниш, пора евазига сотиб олиш, сотилиш каби маъноларни англатади. Коррупция давлатнинг сиёсий жараёнларида унинг ҳар томонлама иқтисодий, сиёсий ва унинг ижтимоий муаммоларида турли куринишлари ва шаклларида намоён булади. Бундай қонунга хилоф булган ҳолат мансабдор шахсларнинг давлат, жамият ва халқ олдидаги бурч ва вазифасини сувистеъмол қилишидир.

Коррупциянинг кенг тарқалган турлари мавжуд булиб, унинг таркибига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: порахурлик, товламачилик, фирибгарлик. Бу турдаги коррупсион ҳаракатлар давлатнинг ривожланиши ва иқтисодий юксалиши барбод этувчи омиллар ҳисобланади. Улар пора олиш, пора бериш ва икки томон уртасида маълум бир ҳақ эвазига уз давлат олдидаги бурчи, шунингдек, ишониб топширилган мансабини суистеъмол қилиш, ёинки мулкка зиён етказиш, қурқитиш орқали узганинг шахсий бойлигини узлаштириб олиш ва яна қатор ноҳуш ҳолатларни амалга ошириш, алдаш ва ишончни поймол қилиш каби куплаб ҳолатлар билан ифодаланади. Коррупсион ҳаракатларнинг туб томири бундан бир неча минг йиллар олдинги даврларга бориб тақалади. Милоддан олдинги даврларда ҳам қабила бошлигига ҳадя этилган еҳсон орқали талабгорнинг хоҳиш истаги қабила сардори орқали қондирилган. Қимматбаҳо совга инъом этган қабила аъзоси бошқалардан ҳурмат-эътибор ва бошқа тарафлардан ажралиб турган. Бундай жараёнларга қарши курашган ҳукмдорлар ҳам тарихда мавжуд булиб, биринчилардан эрамиздан қарийб икки ярим минг йил аввал яшаган Шумер подшоҳи Уринимнинг исми тилга олинади. У коррупция ва унинг куплаб тармоқларига нисбатан қонунлар ва жазо турларини ишлаб чиққан. Бироқ, узоқ утмишда бундай қонунбузарликка қарши жазолар мавжуд булишига қарамай, у ҳозирги замонавий ҳаётда ҳам давом этиб келмоқда. Коррупция давлатнинг халқаро даражадаги муносабатларига кескин зарба бериб, ижтимоий тенгсизликни кучайтириб юборади, шу билан бир қаторда, жиноий ҳаракатларни авж олишига имконият яратиб, жиноий тудаларнинг ривожланиб кетишига йул очиб беради. Бундай ҳолатларнинг чет мамлакатда кулаб ёйилганлиги эса ачинарли ҳолатдир. Бизнинг давлатимизда эса коррупцияга қарши куплаб амалий тадбирлар, ёшлар онгини бундай зарарли одатлардан тозалаш учун ҳар томонлама фойдали булган куплаб анжуманлар утказилиб келинмоқда. Даврлар утиб борган сари давлат, жамият бошқаруви ёшларни узига жалб эта бошлайди ва уларни сиёсат майдонига тортади. Шунинг учун ҳам, ёшларни маънавиятли, марифатли авлод этиб тарбиялаш, уларни юқорида таъкидлаб утилган қонунбузарлик ва коррупсион ҳолатдан узоқ тутилга ҳолда тарбиялаш бугуннинг долзарб масаласидир. Шу уринда Узбекистон Республикасининг муҳтарам биринчи президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг қуйидаги сузлари нақадар долзарблиги уз исботини топади: – Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг ертанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обру-эътибори авваломбор фарзандларимизнинг униб, усиб улгайиб, қандай инсон булиб ҳаётга кириб келишига боглиқдир. Биз бундай уткир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.

Нафақат коррупциянинг олдини олиш учун, балки бошқа қонунбузарликларни ҳам пайдо булишини олдини олиш учун ҳам давлат органларида фаолият юритаётган ҳар бир шахс кучли мафкуравий иммунитетга ега булмоги лозим. Шундай екан, ҳар қандай қонун халқ ва унинг манфаатлари учун ҳизмат қилади, агар жараёнга коррупция аралашса бу халқнинг ҳуқуқий еркинликларини поймол этиб адолатсизликларни келтириб чиқаради. Ривожланишдан ортда қолаётган куплаб давлатларда коррупциянинг кучли даражада ривожлангани кузга ташланади, бундай ҳолатни эса қонунлар тизимининг сустлиги ва таргибот масалалари йулга қуйилмаганлигидан ҳам билса булади. Фикримизнинг далили сифатида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сузларини келтириб утишимиз жоиздир: – Биз уз фаолиятимизда қонун устуворлиги, тартиб-интизом инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга алоҳида эътибор берамиз. Юртимизда барпо етилаётган ҳуқуқий-демократик давлатда адолатсизлик булишига ҳеч қачон йул қуймаймиз. Қонун ва адолат ҳимояси ҳокимятнинг барча богинлари, энг аввало давлат бошқаруви органлари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг биринчи даражали вазифаси булиб, айни пайтда бутун жамиятимизнинг куч ва имкониятларини шу йулда сафарбар этиш шарт деб ҳисоблаймиз”. Йўлбошчимиз курсатган йўлдан одимлаб, коррупцияни бутун илдизи билан қуритмас еканмиз, бу ҳолат ривожланиш жараёнида сустлашувни келтириб чиқараверади.

Инсонлар онгида ҳуқуқбузарликларни уз вақтида аниқлаб, бу жиноятлардан келиб чиқадиган сабабларни англатиш ва қандай бартараф этиш йуллари ҳақида тулақонли маълумот бериш зарур. Коррупсион жиноятларни содир этган ҳар қандай фуқаро қонун олдида тенглиги, унда курсатилга йуриқлар буйича қилган жиноятига жавоб бериши муқаррарлигини ифодалаган тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. Юртимизда камол топиб келаётган ёш авлодларни бундай жиноят ҳуружларидан асраб-авайлаб, уларни соглом ва баркамол этиб тарбиялаш эса бугуннинг долзарб масалаларидан бири булиб келмоқда. Уларнинг қалбида ватанга булган чексиз муҳаббатни ва садоқат ҳиссиётларини вужудга келтириш адолат билан бошқариладиган келажак омили демакдир. Президентимиз маърузаларининг бирида: Биз учун уз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йуқотмайдиган яна бир масала, бу – фарзандларимизни мустақил фикрли, замонавий билим ва касб-ҳунарларни  эгаллаган, мустаҳкам ҳаётий позицияга эга, чинакам ватанпарвар инсонлар сифатида тарбиялаш вазифасидир. Айниқса, дунёда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, оммавий маданият, каби ёвуз ҳавф-хатарлар инсоният бошига огир кулфатлар солаётган ҳозирги мураккаб бир даврда ёшлар тарбияси масаласи янада муҳим аҳамият касб этаётгани ҳеч кимга сир емас.  Албатта, бугунги кунда ёшларимиз  қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйгусини камол топтириш, уларни соглом турмуш тарзи руҳида тарбиялашга қаратилган таргибот-ташвиқот  ишлари олиб борилмоқда, деган фикрларни билдирганлар.

Азиза АБДУМАЖИДОВА

ЎзДЖТУ талабаси