Аҳоли ҳақ-ҳуқуқлари кўпроқ қайси соҳада бузилаётгани маълум бўлди (инфографика)

Ўзбекистонда қайси ташкилот ёки соҳа вакиллари хизматидан истеъмолчилар норози бўлмоқда. 
Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкилотга келиб тушган арзномаларни таҳлил қилди ҳамда мурожаатлар сонига кўра, истеъмолчилар норози бўлаётган ташкилотни аниқлади.
Унга кўра, энг кўп норозилик 3294 та мурожаат (39,4 фоиз) савдо соҳаси бўйича билдирилган.
Электр таъминотига эса 1098 та мурожаат (13,1 фоиз) келиб тушган. Газ таъминоти ҳам кўпчиликни қониқтирмаганини 710 та мурожаатнинг (8.5 фоиз) ўзи айтиб турибди.
Кейинги ўриндаги 356 та (4,3фоиз) мурожаат ҳам коммунал хизматларига тўғри келмоқда.
Мазкур соҳалар орасида тезликни оширишни доим ваъда қилиб келувчи интернет ҳам бор.
Интернет хизмати бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига 255 та мурожаат (3.0 фоиз) келиб тушган.
Соғлиқ сақлаш бўйича мурожаатлар салмоғи ҳам анчагина бўлиб, улар 633 та, яъни 7.6 фоизни ташкил қилмоқда.