2020 йилда Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпаяди

Бу ҳақда Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтаётган Халқаро пресс-клубнинг “Пресс-қаҳва“ дебатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълум қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳиддиновнинг қайд этишича, 2020 йилда ишсизлик нафақаси икки баробарга ошади ва 644 минг сўмга тенг бўлади. 
 
Шунингдек, Эркин Муҳиддинов янги Меҳнат кодекси ишлаб чиқилаётганини ва у жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилганини ҳам маълум қилди. Жамоатчиликдан Кодекс бандлари бўйича ўз таклиф ва талабларини билдиришларини сўради.
 
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал мамлакатимизда ишсизлик энг юқори бўлган вилоятлар эълон қилингани ҳақида маълумот берган эдик.Халқаро пресс-клубнинг “Пресс-қаҳва“ дебати давом этмоқда.

ЎзА