2019 йил январь сони

131

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Профессионал кадрлар: муаммо бор, ечим-чи?

(Жаҳон банкининг ҳисоботига шарҳ)

Профессионал кадрларни ривож­лантириш (қайта тиклаш) масаласи собиқ иттифоқ мамлакатлари олдидаги долзарб муаммолардан биридир. Ушбу давлатларда сўнгги ўн йилликда меҳнат бозоридан орқада қолган, ўз ­навбатида, иқтисодий ривожланишдаги таркибий нуқсонлардан азият чеккан таълим тизимидаги камчиликлар қатор тармоқларда депрофессионализацияга олиб келди.

2014 йилда Жаҳон банки «Ўзбекис­тонда ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтириш учун профессионал қобилиятларни ривожлантириш» тадқиқотини ўтказди. Тадқиқот натижалари бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган. Маъруза Ўзбекистон меҳнат бозоридаги текширувларга ва малакали ишчиларнинг таҳлилига асосланган. Мамлакатимизда муаллифлар респондентлар билан тест ва суҳбат ўтказиш орқали ишчиларнинг когнитив ва нокогнитив қобилиятлари (ҳам расмий, ҳам норасмий секторда), иш қидираётган ва ишлай олмаётган инсонларнинг маҳоратларини баҳолаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширди.


 

Қишлоқ хўжалиги истиқболи, озиқ-овқат хавфсизлигини Таъминлаш фаровонликнинг муҳим омилидир

Мамлакатимизда 2017–2021-йилларда Ўзбекистон ­Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳамда ­Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар ­концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ ­қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш учун зарур иқтисодий ҳамда ташкилий-ҳуқуқий асослар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.


 

Солиқ ислоҳотлари – иқтисодий сиёсатдаги муҳим қадам

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ҳамда барқарор йиғилишини таъминлаш давлат молия тизими мустаҳкамлигининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Мазкур масаланинг ечими солиқ маъмурчилиги билан узвий боғлиқ.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 29 июнда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармони билан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиқ тўловчилар зиммасидаги солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш давлат сиёсатининг долзарб ва устувор вазифаси этиб белгиланди.


 

Тест ва тафаккур: янгиланиш жараёнлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Мажид Каримов билан суҳбат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2018 йил 20 февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ­Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада ­такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди. Бунда Давлат тест маркази тузилмаси такомиллаштирилиб, функция ва вазифалари доираси кенгайтирилди ва унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилди:

  • тaълим муaссaсaлapигa ўқишгa қaбул қилишдa тест синoви opқaли тaнлaб oлишгa oид дaвлaт сиёсaтини aмaлгa oшиpиш;
  • тaълим муaссaсaлapигa ўқишгa қaбул қилишдa тест синoви нaтижaлapининг хoлислиги, ишoнчлилиги вa aдoлaтлилигини тaъминлaш;
  • тест мaтеpиaллapи бaнкини шaкллaнтиpиш, педaгoгик ўлчoв вoситaлapини тaкoмиллaштиpиш;
  • тест синoвлapини тaшкил этиш вa ўткaзиш, ушбу жapaёнлapни ­мувoфиқлaштиpиш, тест мaтеpиaллapини нaшp қилиш, тест синoви нaтижaлapини тaҳлил қилиш;
  • хорижий тиллapни билиш дapaжaсини бaҳoлaшнинг миллий тест тизимини pивoжлaнтиpиш.

 

Коррупция ва яширин иқтисодиёт – тараққиёт кушандаси

Иқтисодий муносабатларни тартибга солиш, соҳада қонун устуворлигини таъминлаш тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан Президентимизнинг иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларига оид фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини таъминлаш борасида мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.


 

Улкан мақсадлар сари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устувор­лигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб этиш, ижтимоий ­ривожланиш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат юритишга қаратилган қатор чора-тадбирлар кўрсатиб ўтилди.


 

Германия меҳнат судлари: ходим ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолати

Германия ҳуқуқий тизим жиҳатидан роман-герман ҳуқуқ оиласига кирувчи мамлакат ­ҳисобланади. Шу сабабли мазкур ­давлат ҳуқуқий тизимида конституция, кодекс, қонун ва статутлар ҳуқуқнинг асосий манбалари сифатида эътироф этилади. Мамлакат қонунлари юридик кучи жиҳатдан икки турга бўлинади. Улар бутун мамлакат ҳудудида амал қиладиган федерал қонунлар ва ­муайян ҳудуд (ер) доирасида амал қиладиган оддий қонунлардир. Германияда федерал ерларга ўзининг ҳудудида мажбурий тарзда амал қиладиган қонунларни қабул қилиш ва уларнинг бажарилиши устида назорат қилиш ваколати берилган.


 

Чиппакка чиққан режа

Жамиятдаги тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик ортиқча асаббузарлик, муаммо, энг ёмони, жиноятга сабаб бўлади. Янада аянчлиси ўйламай босилган қадам нафақат тартиббузарнинг, балки теварак-атрофдагиларнинг тақдирига таъсир қилишидир. Қуйидаги воқеалар ҳам бунга мисол бўлади.


 

Оммавий ахборот воситалари – халқ билан мулоқотнинг самарали воситаси

Давлат томонидан турли соҳаларни ислоҳ қилиш энг олий қадрият ҳисоб­ланган инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини рўёбга чиқаришни ифода этади. Шарқ ва Ғарб давлатчилиги тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бундай ҳуқуқларни рўёбга чиқариш азалий қадриятлардан бири сифатида намоён бўлади.

 

Жиноят процессида информацион технологиялар

Информацион технологиялар жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётига чуқур кириб бормоқда. Бугун ҳар бир соҳа, ҳар бир инсон электрон технологиялардан фойдаланмоқда. Ҳатто жиноят олами вакиллари ҳам ­электрон технологияларнинг фаол фойдаланувчиларидандир.

Жиноятчилар интернет тармоғи ва турли сайтлар орқали ­шериклар излаб ­топиш, улар билан жиноятларни содир этиш тўғрисида ­келишувга эришиш, жиноятларнинг бўлғуси қурбонларини  излаб топиш, жиноят ­қуролларини яшириш, жиноий йўл билан топилган бойликларни реализация қилиш ­(сотиш) ­каби ҳаракатларни амалга оширишда ахборот ­технологияларидан фойдаланмоқда.


 

Лойиҳа (ҳикоя)

«Муҳтарам Молия вазирлиги, камина солиқ инспектори сифатида ўттиз беш йил сидқидилдан, ҳалол хизмат қилиб, икки йил бурун пенсияга чиқдим. Машаққатли меҳнат йилларим давомида бой тажриба тўпладим ва шуни айтишим мумкинки, ўз соҳамни аксар молиячилардан яхшироқ тушунаман; алалхусус, шунга амин бўлдимки, қарийб барча одамлар, кимники учратган бўлсам, солиқларни ҳеч бир рағбатсиз, истаб-истамай, ҳатто айтиш мумкинки, рўйирост норизо бўлиб тўлайдилар, буни ошкора равишда солиқ органлари хизматчиларига, шунингдек, бевосита бир-бирларига, чунончи, ўзаро суҳбатларда, тамаддихоналарда, мижозлар билан гаплашган чоғларида ва ҳоказоларда билдирадилар. Нима эмиш, киши лаънатланган каби солиқ тўлайди-ю, нима учун тўлаётганини билмайди; ёки бўлмаса, «ана, бизнинг пулимиз фалон нимарсаларга кетиб ётир, бизнинг райондаги йўлларни таъмирлашга келганда эса, албатта, пул йўқ» деганга ўхшаш мазмундаги гап-сўзларга камина бир неча бор гувоҳ бўлганман.

 

Мақолалар давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин.