2019 йил март сони

76

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Судьялар олий мактаби профессионал ва етук судьялик корпусини шакллантиради

Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган том маънодаги демократик ўзгаришлар, шиддатли тус олган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ИНСОН МАНФААТЛАРИни амалда таъминлаш масаласи ётади. Шунинг учун «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган инсонпарвар ­тамойил давлат ва жамият ҳаётида бош ғояга айланди. Шубҳасиз, буни ­амалда таъминлаш учун давлат ва жамият ­ҳаётида АДОЛАТ қарор топмоғи керак.

Давлатимиз раҳбари ўзининг кўп­лаб маърузаларида «Адолат қўрғони қачон пайдо бўлади? Қачонки суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса, бунга эришиш мумкин»лигини таъкидлаб ўтадилар.


 

Норма ижодкорлиги электрон муҳитга ўтказилади

Жорий йилнинг 8 апрелида Вазирлар Маҳкамасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида» қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 8 августдаги ПФ–5505-фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, норма ижодкорлиги фаолиятини электрон муҳитга ўтказишда амалий қадам ҳисобланади.


 

Маъмурий ислоҳотлар: миллий давлат бошқарув тизими модели

Бошқарув тизими кадрлари ва ходимлари (хорижда «давлат хизмати ­ходими» деб аташ урф бўлган) халқдан ёки жамиятдан айри шаклланмайди. Уларнинг маҳорати, бошқарув услуби, салоҳияти, маънавий қиёфаси, касбий ­самарадорлиги каби сифатлари ҳам жамиятнинг, ҳам давлатнинг ривожланганлик даражасини кўрсатади. Раҳбар кадрлар кўп ўқиган, илмли бўлиши ­керак ­дейишади баъзан. Лекин раҳбар ходим илм ва юксак ­маълумотга эга бўлишдан ташқари, аччиқ ва давомли тажрибаларни ўз бошидан ­кечириши, халқона айтганда, устоз кўрган бўлиши ҳам муҳимдир.


 

Дабдаба ким учун?

Бироз ғалати одатим бор: кўп ҳам элга қўшилиб кетавермайман. Масалан: маҳалламизда жаноза бўлиб қолса, жанозага бораман, аммо жанозадан кейинги турли маросимларга бормайман. ­Қўшним, қариндошимники бўлса, иложсиз бораман. Бошқаларникига бормайман. Бунинг сабаби шуки, аза тўсатдан келади ва аза ­бўлган хонадон аҳли бунга тайёр бўлмаслиги мумкин.


 

Маҳалла раислари САЙЛОВИ: кимни қандай сайлаймиз?

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида маҳалла ҳаётига дахлдор, бевосита унинг тараққиётини белгилайдиган «Фуқаролар йиғини раиси ­(оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ­такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар кўриб чиқилиб, маъқулланди. Мазкур қонунлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини маҳалла оқсоқолларига қўйилаётган ­янгича талаблар асосида қайта кўриб чиқиб ишлангани билан муҳимдир.


 

Мобил қурилма уни ҳисобга олиш тизими аҳолига нима беради?

Бугун мамлакатимизда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абоненти, шунингдек, 16 миллиондан ортиқ мобил интернет фойдаланувчиси бор. Республикамизда жорий этилган мобил алоқа тизими ахборот коммуникация технологиялари соҳасининг барча йўналишларини ривожлантириш имконига эга.

Шунинг баробарида ҳудудларда мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш, аҳоли ҳамда корпоратив мижозларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ва инфратузилмаларини модернизациялаш кун тартибида турган муҳим масалалардан ҳисобланади. Ушбу вазифалар ижроси доирасида жорий йилда мобил алоқа операторлари томонидан респуб­ликамизнинг барча ҳудудларида 3000 та янги база станциясини ўрнатиш белгиланган.


 

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинганда ­ходим олдиндан огоҳлантириладими?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар кимнинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат ­шароитларида ишлаш, қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқлари устувор принцип сифатида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Фуқароларнинг меҳнат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқининг таъминланиши нафақат меҳнат шартномасини тузиш ёки ўзгартириш ҳамда шу асосда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш орқали, балки ­қонунчиликда меҳнат шартномасини бекор қилиш тартибини аниқ ва тўлиқ тарзда ҳуқуқий тартибга солиш билан ҳам кафолатланади. Шу ўринда меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, хусусан,  иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш жараёни ҳақида маълумот олиш мақсадида Тошкент давлат юридик ­университети ўқитувчиси Мирёқуб РАҲИМОВга мурожаат қилдик.


 

Хаёт кушандаси

Мутахассисларнинг фикрича, мазкур бизнеснинг қора бозордаги ривожи Афғонистондаги ҳолатга боғлиқ. Чунки дунё миқёсида тарқаладиган афюн­нинг тўртдан уч қисми айнан шу давлатда ишлаб чиқарилади. Колумбия, Перу ва Боливия­да эса кокаин ишлаб чиқариш давом этмоқда. Ушбу моддаларни энг кўп истеъмол қиладиганлар Жанубий Америка, Ғарбий ҳамда Шарқий Европа ва Африкада экан. Яхши биламизки, наркотик модданинг тури кўп ва уларга бўлган талаб ҳам турлича. БМТ хабарларига кўра, дунё миқёсида 150 миллион киши каннабис, 13 миллиони кокаин, 10 миллион атрофидаги одам героин истеъмол қиларкан. «Енгил наркотик» деб аталадиган марихуанага талаб эса кейинги йилларда анча ошган. Охирги ўн йил ичида амфетамин оиласига кирувчи моддалар – кокаин ва опиат Европа ва АҚШда кўп истеъмол қилинмоқда.


 

Хиёнаткор аёл ўз фарзандларининг умрига зомин бўлди

АЁЛ. У хоҳ она, хоҳ рафиқа ёки опа-сингил бўлсин, эзгулик ­тимсолига ­қиёслаймиз. Негаки, аёл отаси, ака-укаси, турмуш ўртоғи ҳамда фарзанд­ларининг ор-номусини сақлаши билан бирга, улар учун жон ­фидо ­қилишга тайёр туради. Оиласининг, яқинларининг рўшнолиги учун ўз бахтидан ҳам кечади. Аммо орамизда шундай аёллар ҳам борки, уларнинг қилмиши «аёл» деган номга доғ туширади.

Пастдарғомлик Раъно Рўзиқулова ­(барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) гарчи фарзандли бўлса-да, биринчи турмушидан ёлчимади. ­Оқибатда 2016 йил июнь ойида ўз холаваччаси ­Нурали Абдуҳамидов билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурди. Лекин ­Нуралидан ҳам аёл киши ҳамиша чанқоқ бўлган меҳрни ололмади. Чунки Н.Абдуҳамидов бир неча йилдан буён Россия ­Федерациясида ишлагани боис мазкур давлат фуқаролигини қабул қилган, шу сабабли ота-онасини кўриш учун йилда бир маротаба бир ­ҳафта-ўн кунга келиб-­кетарди, холос. Раънога ­уйланганида ҳам худди шундай бўлди. Яъни у тўйдан 10 кун ўтар-ўтмас, Россияга қайтиб кетди.


 

Оиладаги  носоғлом  муҳит жиноят содир этилишига сабаб бўлмоқда

Мамлакатимизда оила манфаатлари, шу жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинлик­ларини таъминлаш борасида мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган бўлиб, бу ­борада амалга оширилаётган ишлар давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Чунки оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини сақлайдиган, миллий қадрият ва анъа­наларнинг ривожланишини таъминлайди­ган тарбия ўчоғи ҳисобланади.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқ­даки, оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказилишига ҳамда ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятларнинг содир этилишига ­сабаб бўлмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда оила-турмуш муносабатлари доирасида аёллар, болалар ва кексаларга нисбатан ­жабр-зулм ва зўравонлик қилиш ҳоллари кўплаб учрамоқда.


 

Оилавий корхона ижро органи сифатида унда корхона бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Оилавий корхоналар корпоратив тамойилларга кўра, унинг органлари томонидан бошқарилади. Шунингдек, «корпоратив бошқарув» тушунчаси бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларини ҳам қамраб олади. Оилавий корхоналар ўзига хос таркибли, иштирокчилар сонининг чекланганлиги, катта миқдордаги мулкни бошқариш заруратининг мавжудлиги боис уларда бошқарув тизимининг икки ва уч бўғинли тартибини кўриш мумкин.


 

Маъмурий судларга тааллуқли ишлар қайта кўриб чиқилиши керак

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат ­органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.

Бугунги кунда судни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишонч­ли ҳимоя қилувчи, давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.


 

Миграция жараёнлари ва қонунчилик

Дунёнинг глобаллашув даврида иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий инқироз­лар, одам савдоси, терроризм ва экстремизм, мажбурий меҳнат, «оммавий маданият» ва ишсизликнинг ўсиб бориши миграциянинг кучайиши ҳамда унинг ноқонуний кўринишларини кенгайтириб, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солаётган бир пайтда Ўзбекистонда миграция жараёнларини тартибга солиш ва бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш объектив заруриятга айланди.

Мақолалар давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин.