2019 йил июнь сони

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Иқтисодий судлар: соддалаштирилган иш юритиш ва судгача мажлис ўтказиш тартиби

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида инсон ҳуқуқ ва ­эркинликларини ­ишончли ҳимоя қилиш, одил судловга эришиш, тадбиркорлик субъект­ларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ­ҳимоя ­қилиш, ­бизнес юритиш учун қулай ишбилармонлик ­муҳитини яратишга ­алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан қабул қилинган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож­лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берди. Белгиланган устувор йўналиш­лар бўйича Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» халқаро рейтингида респуб­ликамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирлари аниқ кўрсатиб ўтилди.


 

Кўп қаватли янги уйлар: қурилиш вақтида сотиб олишнинг муаммо ва ечимлари

Янги қурилган ва қурилаётган кўп қаватли уйлардан хонадон сотиб олиш… ­Буни хоҳловчилар ҳам, уйларни қурувчи тадбиркорлар ҳам жуда кўп. Амалиётда бундай хонадонларни сотиб олишнинг бир нечта усули мавжуд. Булардан энг оддийси қурилган хонадоннинг 100 фоиз ҳақини бирйўла тўлаш ­бўлса, ­мураккаброқ ва ҳозирги кунда кўп тарқалаётган усули қурилиш жараёнида ­бўлган кўп қаватли уйдан хонадонни улушли қурилиш асосида сотиб олишдир.


 

Камарбасталик

Ҳаёт шу. Фарзандлар дунёга келади, улар боғча, мактабга боради. Ўғил ­уйлантириб, қиз узатади, уйлар қуради, мол-мулк олади. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Яна қанчадан-қанча ҳаётий эҳтиёжлар бор. Хуллас, тўхтовсиз жараён. Мазкур жараёнларнинг эса ўзига хос расмийлаштириш тартиб-қоидалари бор. Табиийки, бу вақт, маблағ талаб қилади. Бугунги тезкор замонда одамлар ана шу расмиятчиликларни, яъни қоғозбозликни тезроқ ҳал қилишни, вақтини тежашни истайди.  Ҳаётимизга кириб келган давлат хизматлари ­марказлари фаолияти шу мақсадга қаратилгани билан эътиборга молик.


 

Коррупция гирдоби пора олганни ҳам, берганни ҳам ғарқ қилади

Жамият тараққиётига рахна солувчи энг хавфли иллат коррупциядир. Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг қабул қилиниши бу иллатни бартараф этишнинг мус­таҳкам ҳуқуқий асоси бўлди.

Бу бежиз эмас. Негаки 2017 йил 3 январда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, шундан буён айни иллатга қарши мислсиз кураш олиб борилаётганига қарамай, ҳамон ўз нафсининг измидан чиқолмай, коррупция балосига гирифтор бўлаётган кимсалар учраб турибди. Улар орасида мансабдор шахслар, оқни қорадан ажрата олган давлат хизматчилари ва зиёли инсонлар, ҳатто қонун ҳимоячиси бўлган ходимларнинг ҳам борлиги аччиқ ҳақиқатдир.


 

«Ёлғоннинг тахтдаги юз йил даврони ҳақиқат айтилган бир дамча йўқдир»

«Ҳақиқатни истайдиган ҳар қандай одам даҳшатли даражада кучлидир», – деб ёзади ўз кундалигида Фёдор Достоевский. Нега бундай? Бир қарашда ҳақиқатни ҳамма истайди. Буюк ёзувчи аслида маънавий, руҳоний кўрликни назарда тутмоқда, чунки Ийсо Масиҳ айтган: «…Кўзларингиз бор – кўрмайсиз, қулоқларингиз бор – эшитмайсиз». Шу аснода Жалолиддин Румийнинг «Кўзни юмгил, кўзга айлансин кўнгил» деганлари ёдга тушади. Жисмоний кўзларингиз очиқ, аммо қалб кўзларингиз юмилгандир, дунё ҳақиқатини англашга уринасиз, аммо дунё ҳақиқатини кўра олишга дил кўзингиз юмуқлиги имкон бермайди, азалий ҳақиқатни – Аллоҳ таолонинг ҳақиқатини, ўлимни ва ундан кейиннинг ҳақиқатини, дунёнинг интиҳоси ва ибтидосини, қазои қадарни, ҳисоб кунини англасангизгина бу дунёнинг ҳақиқати аёнлашади. Бу дунёнинг қадри қанчалик экани у дунё билан ўлчанади ва унинг нархи арзон, ўзи ўткинчилиги маълум бўлади. Шунинг учун Бобораҳим Машраб: «Дунёнинг кетига шаппатлаб ўтдим», – ­дейди. Машраб Достоевский айтган, Ҳақнинг «ҳақиқатини истайдиган», шу туфайли «даҳшатли даражада кучли» бўлиб кетган инсон эди, шунинг учун у дорга тортилди.


 

Оила – меҳр ва умид булоғи

Оилавий ҳаётига сўнгги нуқтани қўйиб, яъни ажрашиш учун судга мурожаат қилаётган инсон бу билан нафақат ўзининг, балки айро йўллар бошида мунғайиб турган фарзандининг ҳам келажагига раҳна солаётганини, шу аснода жамиятда яна бир кемтик тақдирни вужудга келтираётганини тушунармикин? Агар улар бунинг ўнгланмас хато эканини англаганида, умид билан барпо этилган оила барбод бўлмас, дунёни энди идрок этаётган мурғак гўдаклар етим бўлиб қолмас эди.

Ёшларни қўя турайлик, баъзан бири ўғил уйлантирган, бири қиз узатган ота-оналар ҳам ажримга сабаб бўлмоқда.


 

Ижтимоий тармоқлардан сақланинг!

Авваллари одамлар уйқуга кетишидан олдин бир муддат бугунги куни қандай ўтгани, эртаси қандай бўлиши ҳақида ўйлар, бироз бўлса-да эзгу ­ғоялар ҳақида фикр юритар эди. Ҳозир-чи? ­Бугунги кунда кўпчилигимиз ярим тун бўлишига қарамай ­интернетдан бошимизни базўр кўтарамиз. Бармоқларимиз смартфон сенсорини ёки «сичқонча»ни силаганча кўзимиз илинади.

Ҳа айтганча, қадрдон муштарий, омонмисиз?! Уйқу олдидан «telegram»даги профилингизга келган хатларни текшираяпсизми? Нонушта қилаётиб «facebook»даги профилингиздан хабар олиш ёдингиздан кўтарилмадими? Бугун тушлигингиз ёки мушугингиз суратини «instagram»га жойладингизми?


 

Ворислик ҳуқуқи хориж тажрибаси ва қиёсий ҳуқуқий таҳлил

Васият бўйича ворислик дунёнинг барча мамлакатлари фуқаролик ҳуқуқида муҳим ўрин тутади. Чунки у мулк эгасига ўз мулкига эгалик ­қилиш ҳуқуқининг кимга ўтишини белгилаб қўйиш имконини ­беради. Васиятноманинг тузилиши васият қилувчининг вафотидан кейин ворис­лик муносабатларини юзага келтиради.

Фуқароларнинг мулк ҳуқуқи хусусий ҳуқуқнинг асоси ҳисобланади ва фуқаролик ҳуқуқининг инс­титутларидан бири бўлган мерос(ворислик) ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир.


 

Муаллифлик ҳуқуқида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар

Муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасини таъминлаш бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари учун долзарб аҳамиятга эга масалалардан биридир. ­Айниқса, телекоммуникация тармоқлари ижтимоий ҳаётнинг ­барча ­жабҳаларига кенг кириб бораётган шароитда бу масаланинг аҳамияти янада ошади. Ҳозирги кунда кўп мамлакатларда муаллифлик ҳуқуқи ­муҳофазасини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.


 

Мерос мулки уни ишончли бошқариш учун шартнома тузиш керакми?

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва таъминлаш жамиятнинг барқарор ривожланиши ва давлатнинг ­иқтисодий ­юксалишида алоҳида ўрин тутади. Шу сабабли қонунчиликда ­мол-мулкни сақлаш ва мулкдорнинг ҳуқуқларини кафолатлашга алоҳида эътибор ­қаратилади. ­Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 24 сентябрдаги ­«Хусусий мулкни ­ҳимоя қилиш ва мулкдор ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ­қонунида мулкдор ҳуқуқларининг кафотлатлари билан бирга уни ҳимоя қилишнинг махсус усуллари ҳам белгилангани бунга яққол мисол бўлади.


 

Маъмурий суд амалиёти унда мутаносиблик принципини ­татбиқ этиш масалалари

2018 йил 8 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ­«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонуни ўз мазмун-моҳияти, асосий принциплари ва бошқа қоидаларига кўра давлат органларининг манфаатдор шахслар билан муносабатлари механизмини шакллантириб бергани билан аҳамиятлидир. Шу боис кўпчилик ­ривожланган давлатларда муваффақиятли ишлаётган ва ­мамлакатимиз маъмурий ­ҳуқуқида энди шаклланаётган янги институт – маъмурий ­тартиб-таомиллар ­институтини назарий жиҳатдан тадқиқ этиш зарур.

 

Мақолалар давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин.