2019 йил июль сони

Тақиқ ва таъқиб муаммо ечими эмас

Фасллардаги номутаносибликлар, серёғин ёки жазирама кунлар, бир жойда тошқинлару бошқа жойда қурғоқчиликнинг кузатилиши — барча-­барчаси инсоннинг табиатга аралашуви маҳсули. Аслида инсон — табиатнинг бир бўлаги. Унинг табиий жараёнларга ноўрин ­аралашуви ва атроф-муҳитни тиклаб бўлмас ҳолатга олиб ­келгани, афсуски, аччиқ ҳақиқат. Энди вазиятни ўнглаш учун илм-фан ҳам ожизлик қилмоқда. Ҳа, бугун инсоният табиатга нисбатан нооқилона муносабати ­туфайли иқлим ўзгариши, озон қатламининг емирилиши, ичимлик сувининг ифлосланиши, биохилмахилликнинг қисқариши, чиқиндиларнинг кўпайиши каби глобал экологик муаммоларга дуч келди. Хўш, энди ­табиатнинг келгуси тақдири нима бўлади?


Савдо тармоқлари ҳукмронлиги: шартнома эркинлигими ёки суиистеъмол?

Ушбу мақолада чакана савдо соҳасида фаолият юритувчи савдо ­тармоқларига* нисбатан антимонопол чекловларни жорий қилиш ­масаласи таҳлил қилинади. Соҳада қулай савдо ва рақобат муҳитини яратиш мақсадида маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан камситувчи ва ноқулай шароитлар юзага келишининг олдини олишга ёрдам берадиган антимонопол қоидаларни белгилаш таклиф  этилмоқда.


Ўзбекистонга протекционизм керакми?

Сўнгги вақтда иқтисодчилар ва тадбиркорлар ўртасида давлатимизнинг иқтисодий сиёсатида импорт чекловларини қўллаш бўйича ­тортишувлар авж олмоқда. Бу баҳслар ижтимоий тармоқларга ҳам кўчиб, турли ­популистик фикрлар илгари сурилмоқда. Бу эса иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш муҳитига таъсир ўтказиши табиий, албатта.


Тадбиркорлик фаолияти тўсиқ ва чекловлардан холи бўлиши керак!

Фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий ­шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини такомиллаштириш, хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ­ривожи йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш бугунги куннинг ­долзарб масалаларидан ҳисобланади.


Қонун барчага баробар ёхуд ижтимоий тармоқлар ҳам ҳуқуқ доирасидан ташқарида эмас

Ижтимоий тармоқлардаги баҳс-мунозараларда баъзан ахлоқ меъёрларидан, айрим ҳолларда қонун чегарасидан чиқиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу – интернетда ҳақоратлаш, туҳмат қилиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатиш мумкин ва бунинг учун жазо йўқ деган тасаввур шаклланганидан далолат. Шунингдек, сохта аккаунт очиб, шахсини таниб бўлмайдиган сурат қўйилса, кимлигини ­топиб бўлмайди деб ўйловчилар ҳам йўқ эмас.


Ижтимоий тармоқлардаги ҳақорат ҳам жазоланади!

Ҳақорат учун жавобгарлик ҳам Маъмурий, ҳам Фуқаролик, ҳам Жиноят кодексида мавжуддир. У фақат матбуотда ёки ижтимоий тармоқларда содир этиладиган қонунбузарлик эмас. Аввал айтганимиздек, бир инсон иккинчи инсон ҳақида учинчи инсонга ҳақиқатга тўғри келмайдиган, уйдирма маълумотларни айтса, аллақачон қонунбузарлик содир бўлган бўлади. Агар ҳақорат қилса ҳам шундай масъулият бор. Туҳмат ёки ҳақоратнинг оммавий ахборот воситаси ёки ижтимоий тармоқлар орқали содир этилиши унинг жавобгарлигини кучайтиради, холос.


Ноҳақ судланган терговчи беш йилдан сўнг оқланди ва ўз ишига тикланди

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси бугунги суд мажлисларида ўз ифодасини топмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, судлар томонидан адолатни қарор топтириш, ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқаришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг кассация инстанциясида кўриб чиқилган қуйидаги жиноят иши, аниқроғи, муқаддам ноҳақ судланган Олмазор туман ИИБ тергов бўлими бўлинма бошлиғи Бахтиёр Абдуллаевнинг оқлов ажрими ҳам юқоридаги фикрларга далил бўла олади.


«Паспорт стол» ходимлари ноҳақ бўлиб чиқди

Нафақа ёшига етай деб қолган ­Аъзам Ширинов ҳамма қатори фуқаролик ­паспортини янгилаб, биометрик паспорт олиш иштиёқида ички ишлар бўлимига йўл олди. Унинг паспортини олиб, у ёқ-бу ёғини варақлаб, қандайдир ҳужжатларни титкилаган Нишон туман ички ишлар бўлими Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи: «Ким сизга паспортингизни қайтариб берди? Сизнинг Ўзбекистон фуқароси паспортини олишга умуман ҳаққингиз йўқ! Фақат фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида қизил паспорт олишингиз мумкин», – дея пас­портни бир четга улоқтирди.


Коррупцияга қарши курашда жаҳон тажрибаси

Коррупцияга қарши муросасиз курашиш мустаҳкам ҳуқуқий асос ва самарали механизм жорий этилишини талаб қилади. Шу муносабат ­билан мамлакатимизда 2017 йил 3 январда «Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

Ушбу қонунда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида ҳуқуқий тарбия, ­илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни кўплаб нусхада чоп этиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўриши лозимлиги белгилаб қўйилди.


Муаммонинг илдизи қирқилса оилавий зўравонлик барҳам топади

Жамият тараққиётида, ­авлодлар барда­вом­лигини таъминлашда оиланинг ўрни бениҳоя катта. Шу нуқтаи ­назардан мамлакатимизда ­оила ­мустаҳкамлигини ­таъминлаш ­борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Конс­титуциямизнинг 63-моддасига кўра оила жамиятнинг асосий бўғини бўлиб, жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Инсоннинг фаровон ва бахтли ҳаёт кечиришидан нафақат ўзи, балки жамият ҳам манфаатдор. Чунки тинч-осойишта оилада тўкис бахтни ҳис этиб яшаган фарзандлар том маънода жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўша олади. Шу ­боис оилада юз берадиган муаммолар ечимини топишда атрофдагилар ҳам бирдек масъулдир.

Оиланинг бир аъзосига ўтказиладиган руҳий, жисмоний, маънавий ва моддий таз­йиқ инсон ҳақ-ҳуқуқларининг поймол бўлишига олиб келади. Оиладаги зўравонликнинг ижтимоий хавфи бир ёки бир неча шахсга жисмоний ва руҳий зарар етказишда намоён бўлади. Демак, оиладаги зўравонлик инсон келажагини барбод қилиши мумкин.


Аҳоли мурожаатлари доимо эътиборга олиниши керак!

Фуқароларнинг ҳар қандай муаммоларини ҳал этиш давлатнинг халққа нисбатан асосий мажбуриятларидан бири эканини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунинг учун раҳбарлар мунтазам равишда халқ орасида бўлиб, шахсий қабуллар ташкил этишлари, жойлардаги муаммоларни ҳал қилишлари зарур. Бундан кейин жойлардаги раҳбарлар фаолиятига биринчи навбатда улар бош­қараётган ҳудуддаги аҳолидан тушаётган мурожаатлар сони, уларнинг халқ ичида юриши, мавжуд муаммоларнинг амалий ечимига қараб баҳо берилади. Қисқа қилиб айтганда, раҳбарларга халқнинг ўзи баҳо беради.


 

Жисмоний тарбия ва спорт соҳага давлат-хусусий шериклик ­механизмларини жорий этиш зарурати

Жисмоний тарбия – умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми бўлиб, ­жамият ва давлат аҳамиятига молик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу ­маънода, жисмоний тарбия билан шуғулланиш ҳар бир маданиятли инсоннинг кундалик эҳтиёжига айланиши керак. Жисмоний тарбияни спортдан алоҳида талқин қилиб бўлмайди, спорт жисмоний тарбиянинг олий даражасидир.


Яхшиликни билмаган одамлар

– …бурилишга яқинлашганимда соатига саксон километр тезликда кетаётган эдим ва бурилишдан сўнг йўл бўш деган хаёлда, — ахмоқчиликдан шундай қиламан ўзи, — газни сал пасайтирдим-да, бурилишга учиб чиқдим. Ва шунда йўлни кесиб ўтаётган одамларга кўзим тушди. Дафн маросимига келганлар қаб­ристон дарвозаси томон ўтишаётган экан. Тормозни жоним борича босганимдан, мен сизга айтсам, машина майишиб, сирғаниб, сўнг айланиб кетди. Эсимда қолгани, тобутни елкалаб кетаётган тўрт йигит уни ерга, ўзларини ариққа отишди ва – «қарс!» – уловимнинг орқа бампери ўртада қолган тобутни чирпирак қилиб юборди. Тобут ариқдан ошиб, пайкал бошига бориб тушди.