2019 йил февраль сони

70

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Экологик партия: янги мақсад, янги вазифалар

2019 йилнинг 8 январида ­мамлакатимиз ижтимоий-­сиёсий ­ҳаётида муҳим воқеалардан бири рўй берди: ­Ўзбекистон ­тарихида илк бор Экологик партия ­таъсис этилди. Эътиборингизга ҳавола этилаётган давра ­суҳбатида ­Ўзбекистон экологик партиясининг мақсад ва вазифалари ҳақида ­партия Марказий кенгаши ижроия ­қўмитаси аъзоларининг фикр-­мулоҳазалари билан ­танишасиз.


 

Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти: янги имкониятлар, янги таомиллар сари

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) 1994 йилда ташкил этилган ­бўлиб, 1947 йилдан бошлаб фаолият кўрсатиб келган Тариф ва савдо бўйича бош келишув ташкилотининг вориси ҳисобланади. Бугунги кунда ЖСТ ­дунёдаги савдо-сотиқнинг 97 фоизини назорат қилади. Ташкилотнинг ­қароргоҳи Женевада (Швейцария) жойлашган. Бугунги кунда унга ­дунёнинг 153 давлати аъзо бўлган. Йиллик бюджети 196 млн Швейцария франки бўлган ташкилот котибиятида 640 нафар ходим фаолият кўрсатади.


 

Ўн йилда тўрт баробаргача ўсиш: ислом молияси ҳақида нималарни биламиз?

Молия бозори ўзининг ривожланиш тарихи давомида бозор талабига кўра кўплаб янги молиявий инструментларни таклиф этиб келган. XXI асрга келиб жаҳоннинг деярли барча минтақасида ислом иқтисодиёти, ислом молияси ва исломий қимматли қоғозлар бозори жадал тараққий эта бошлади. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кам даражада таъсир билан чиқиши ислом молиясига бўлган қизиқишни янада орттириб юборди.


 

Сайлов қонунчилиги: ислоҳотлар ва инсон

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этган сайлов қонунчилиги ҳақида ҳам тўхталиб, бу борада қабул қилинган бешта қонун ва кўплаб қонуности ҳужжатлари ҳалигача яхлит бир шаклга келтирилмагани, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов ­кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш кераклигини таъкидлаган эди.


 

Нуқсонсиз нашр орзуси Алишер Навоий асарлари нашрида нега хато кўп?

Маънавият ва ҳуқуқ соҳаларида қайсидир жиҳатлари билан бир-бирига жуда яқин тушунчалар бор. Ана шундай мазмун ва моҳияти муштарак тушунчалардан бири маънавий ҳуқуқдир. Ҳуқуқ соҳасида шундай тушунчалар ҳам борки, улар инсоннинг маънавий даражасига боғлиқ.

Адабий мерос, шу жумладан, Алишер Навоий асарлари матнларини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш ҳам мутахассислардан юксак маънавият ва ҳуқуқий маданиятни талаб этади. Бу борада Ўзбекистон Респуб­ликасининг «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги, «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларини билиш, тушуниш ва уларга риоя қилиш тақозо этилади.


 

Солиқ тўлаш маданияти уни қандай ошириш мумкин?

Солиқлар давлат бюджетининг асосий ­даромад ­манбаи бўлиб, солиқ тушумларини ­ошириш ­орқали мамлакатдаги ислоҳот, дастур ва ­лойиҳаларни ­муваффақиятли амалга ­ошириш ва молиялаштириш имкони яратилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев­нинг 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида фуқароларимиз солиқдан қочиш эмас, уни вақтида тўлашдан манфаатдор бўлиши кераклиги, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида мамлакат тараққиётининг таянчи бўлган инсофли, ҳалол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш, яширин фаолият юритадиганларни эса жазолаш кўзда тутилиши шартлиги таъкидлаб ўтилди (Ўзбекис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси, 28.12.2018. https://president.uz/uz/lists/view/2228).


 

Мобил телефондаги дастур ёки  telegram бот ёрдамида объект ва хонадонлар қўриқланади

Халқимизда «Ўзингни эҳтиё қил, қўшнингни ўғри тутма» деган нақл бежиз айтилмаган. Чунки мол-мулкини эҳтиёт қилиш чораларини кўрган киши кўнглида хотиржамлик,  меҳнатида унум бўлади.

Юртимизда давлат, халқ ва шахсий мулкни турли жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш, талон-торож этилишининг олдини олиш мақсадида қўриқлаш хизмати йўлга қў­йилган. Нафақат йирик корхона ва ташкилотларнинг, балки аҳоли хонадонларининг ҳам қўриқлаш хизмати билан қамраб олинаётгани, том маънода, хавфсизликнинг таъминланишига асос бўлмоқда. Тараққиётнинг жадаллашуви барча соҳалар қатори ушбу тизимда ҳам ўзгача услуб ва янгича ёндашувлар билан ишлашни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан ўтган давр мобайнида ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, шунинг­дек, жисмоний ва юридик шахс­ларнинг мулкини ишончли қўриқлашни таъминловчи сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.


 

Медиация — муросаи мадора

Барчамиз бирдек севиб томоша қиладиган «Суюнчи» фильмини ­ёдга олинг-а. ­Унда фильм қаҳрамони Анзират хола дилни ранжитадиган, ­кўнгилсиз ­ҳолатларга йўл қўйган кишиларга танбеҳ бераётган чоғида улар ­жимгина ерга қараб сукут сақлашади ва ўз хатосидан хулоса чиқаришади. Гап қайтармоқчи ёки эътироз билдирмоқчи бўлган вазиятда ҳам дакки эшитиб қолган ҳолатлар жуда чиройли тасвирланган. Асосийси, низоли вазиятларда муросага келтириш маҳорати ҳам фильмда ўз аксини топган. Қолаверса, четдагиларнинг бўлар-­бўлмас миш-мишлар, деди-дедилар билан аралашуви боис жар ёқасига келиб қолган оила муроса туфайли сақлаб қолинди. Ҳаёт дея аталмиш катта уммонда ўз йўлини топиб олди.


 

Фуқаролик ҳуқуқи унда ички ишлар органлари иштирокидаги деликт муносабатлар

Цивилистика фанида зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар деликт муносабатлар деб аталади. Деликт муносабат – зарар етказувчи (деликвент)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) оқибатида жабрланувчига етказилган зарар билан боғлиқ низоли ижтимоий муносабатдир.

Деликт муносабатларда оммавий ҳуқуқ субъект­лари ё давлат органи, ёки юридик шахс сифатида иштирок этади.  Бунинг аҳамиятли ­томони шундаки, давлат органларининг ҳокимият ваколатларини амалга ошириш вақтида етказган зарари давлат бюджетидан ва юридик шахс фаолиятида етказган зарар эса шу давлат органининг пул маблағлари ҳисобидан тўланиши керак.


 

Жиноий жазо тизими юридик шахс учун ҳам қўлланадими?

Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигининг самарали ­тизимини яратиш давлатнинг қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, инсон ҳуқуқ, эркинликлари, жамият ва ­давлат манфаатлари, тинчлик,  хавфсизликни ишончли ҳимоя қилиш бўйича устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

 

Мақолалар давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин.