2019 йил май сони

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Суд органлари фаолияти янада такомиллашади

Шу йилнинг 10 май кунидан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мамлакат Олий суди фаолия­ти кафолатларини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан эътиборга молик.

2017 йил 31 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунда Конституциявий суд ваколатлари кенгайтирилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг муайян ишда қўлланиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Рес­публикаси Конс­титуциясига мувофиқлиги тўғрисида судлар ташаббуси билан киритилган мурожаатларни кўриб чиқиши белгилаб қўйилган. Бироқ бундай ишлар Конституциявий судга қандай тартибда киритилиши ва буни киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектнинг ҳуқуқлари тегишли қонунларда тартибга ­солинмаган эди.


 

«Осон Эмас бу майдон ичра турмоқ…»

Президентимиз 2017 йил 12 июлда бўлиб ­ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари ­билан ­видеоселектор йиғилишида буни алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.

Депутат халқ хизматчиси – унинг давлат ҳокимия­ти тизимининг муҳим бўғини ҳисобланган ­қонун чиқарувчи ҳокимиятдаги ишончли вакилидир. Қолаверса, фуқаролар ўзининг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги конс­титуциявий ҳуқуқларини айнан халқ вакиллари ­(депутатлар) орқали амалга оширади.


 

«Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси фармонга мувофиқ  амалга оширилмоқда

Президентимизнинг жорий йил 27 майдаги «Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган.


 

Коррупцияга қарши курашиш доимий жараёндир

Тарихий маълумотларга кўра, коррупцияга қарши кураш илк бор милоддан аввалги XIV асрда Месопотамиянинг Лагаш деган шаҳар-давлатида бошланган, лекин таассуфки, барча саъй-ҳаракатлар зое кетган. Кейинги даврларда ҳам коррупцияга қарши тинимсиз  кураш олиб борилди, бироқ улар бесамар якун топди.

Инсоният тарихида коррупцияни тугатиш йўллари ва ҳуқуқий асослари Ҳиндистонда яратилди. Бундан 2,5 минг йил аввал ёзилган «Артхашастра ёхуд сиёсат илми» китоби давлатни бош­қариш ва хўжалик юритиш мавзуига бағиш­ланган бўлиб, ўша даврнинг сиёсий ва иқтисодий қомуси сифатида дунёга келди. Бу асарга давлатни тузиш, бошқариш ва ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари деб қараш ҳам мумкин. Китоб муаллифи сифатида браҳман Каутилье номи (у Чанакья исми билан ҳам машҳур) зикр этилади. «Артхашастра»нинг 26-бўлими коррупцияга бағиш­ланган. Унда коррупция «ўзлаштириш» ибораси орқали изоҳланади: «Шоҳнинг шахсий ёки бошқа мулкларига қўл чўзиши ўзлаштиришдир. Бу ҳолатда нархи юқори бўлган буюмларни ўзлаштирганлик учун ўлим жазосини қўллаш, нархи ўртача бўлган буюмларни ўзлаштирганлик учун уларни ундириб олиш, нархи паст бўлган мулкларни ўзлаштирганлик учун уларни қайтариб олиш жазоларини тайинламоқ лозим». «Артхашастра»да порахўрликнинг қирқта тури тасниф этилади. Коррупциянинг олдини олишга жавобгар мансабдор шахс вақти-вақти билан халқ тўпланадиган жойлар ва бозорларда қуйидагича мурожаат қилиб туриши лозимлиги айтилади: «Бирон бир бошлиқдан зарар кўрганлар бўлса, шу ҳақда бизга хабар берсинлар».


 

Меҳнат миграцияси: муаммо ва ечимлар  

1991 йили собиқ Иттифоқ барҳам топиб, унинг таркибидаги республикалар ­мустақил давлатларга айланди. Бу жараён тезда деярли бутун социалистик ­тузум бўйлаб ёйилди. Шу тариқа бирин-кетин аксар социалистик давлатлар ­ўзлари йиллар мобайнида қоралаб келган тузумга – бозор иқтисодиётига ­асосланган демократик ҳуқуқий давлат, яъни фуқаролик жамиятига ўта бошлади.

Ўтилаётган янги тузумнинг бир муҳим хусусияти шуки, бунда иқтисодий интеграция учун «икки дунё» бир қадам бўлиб қолади. Бошқача айтганда, бутун Ер юзи бир катта бозорга айланади. Бир мамлакатда ишлаб чиқарилган товар дунёнинг хоҳлаган бурчагида сотилиши, оламнинг у четидан бу четига инвестиция киритилиши мумкин. Ҳамма нима қаерда арзон бўлса, ўша ердан шу нарсани сотиб олишга, нима қаерда қиммат бўлса, шу товарни ўша ерга олиб бориб сотишга ҳаракат қилади.


 

Ислом молияси: рақамлар нима дейди?

Сўнгги вақтларда ислом молияси, исломий қимматли қоғозлар ­ибораси ­қулоғимизга бот-бот чалинадиган бўлиб қолди. Ислом молиясига бўлган ­қизиқишнинг ортиб бориши замирида унинг мунтазам ва нисбатан тез суръатларда ўсиб бораётгани билан боғлиқ омиллар ётади. Мамлакатимиз аҳолисининг аксар қисми ислом динига эътиқод қилиши инобатга олинадиган бўлса, ­мазкур молия тизимига қизиқишимиз табиий.


 

Сафар Каттабоев: «бугунги  кун Адвокати зиёли инсон бўлиши керак!»

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Халқаро юридик форум доирасида «Энг яхши корпоратив юридик хизмат», «Энг яхши адвокат», «Энг яхши адвокатлик тузилмаси» йўналишлари бўйича номинациялар эълон қилинган эди. Нуфузли комиссия хулосасига кўра, Қарши шаҳридаги «Protsessual kafolat» адвокатлик бюроси адвокати Сафар Каттабоев «Энг яхши адвокат» номинацияси ғолиби деб топилди. Танлов ғолибига бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.


 

Турфа синовларда      синмасин аёл!

Ҳаёт аёл билан, унинг интилишлари, орзу-умидлари, яратувчанлиги билан ­гўзал. Ана шу гўзалликни қадрлай олмай, йўлларда адашган, тинчгина ­турмушини панжара орқасидаги маҳкумликка алмашган аёллар билан учрашганда юракда оғриқли бир ҳис пайдо бўлади. Ўз хатти-ҳаракатларига масъул бўлолмасликнинг товони озодлик, қадр, шаън ва обрўни бой бериш билан тўланар экан, аёл нега хатога йўл қўяди? Нега ўз ҳаётини барбод қилади? Нима сабабдан авлодлар давомчиси, умр зийнати деб таърифланадиган бу нозик хилқат вакилларининг жойи панжара орти бўлади?..


 

Божхона қонун Ҳужжатлари ноқонуний фаолиятга чек қўйиши керак!

Божхона органларининг асосий вазифалари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан, контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйишдан иборат.


 

Меҳнат шартномаси уни бекор қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 97-моддасида меҳнат ­шартномасини бекор қилишнинг қуйидаги умумий асослари назарда тутилган:

  1. тарафларнинг келишувига кўра. Ушбу асосга биноан меҳнат шартномасининг ­барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин;
  2. тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
  3. муддатнинг тугаши билан;
  4. тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;
  5. меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра;
  6. янги муддатга сайланмагани (танлов бўйича ўтмаган) ёхуд сайланишда (танловда) қатнашишни рад этгани муносабати билан.

 

Муаммолар қачон барҳам топади? Яна ўша кредитлаш муаммоси

Маълумотларга қараганда, Германияда ўз бизнесини йўлга ­қўймоқчи бўлган фуқаро ҳеч қандай муаммоларсиз 20 йил муддатга 50 минг ­еврогача имтиёзли давлат кредити олиш имконига эга экан. ­Тадбиркор дастлабки 2 йил давомида кредитдан беминнат фойдаланиши ­мумкин. Бунда ҳеч қандай қарздорлик ва кредит фоизлари ҳисобланмайди. ­Кейинги 8 йилда эса банк кредитлари имтиёзли равишда йилига 4-5 фоиз миқдорида тўлаб борилади. Қарздорлик суммаси эса 11 йилдан кейин қоплана бошланади. Бундан ташқари, ҳукумат турли илмий ­изланишларга оид лойиҳаларни 40 минг еврогача молиялаштиради.


 

Меҳнат муносабатларида камситишга йўл қўйилмайди!

Инсон манфаати, шаъни, қадр-қиммати — ҳар нарсадан устун. Шахсга қаратилган ҳар қандай камситиш ҳам ҳуқуқий, ҳам ахлоқий ­категорияларга зид. Камситиш ўз хусусиятига кўра негатив ва ­ёқимсиз воқелик бўлиб, у моҳиятан нотенгликни келтириб чиқаради. Инсон ­ҳаётининг асосини фойдали машғулот ташкил қилгани ҳолда, ­ижтимоий ҳаётда камситиш кўпроқ меҳнат муносабатларида учрайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 6-моддасига кўра барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа ­жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабат­лар соҳасида ҳар қандай чек­лашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.


 

Кадрларни  тўғри танлаш – тизим фаолиятидаги самарадорлик омили

Айнан ҳозирги шароитда прокуратура ходимидан кенг ва чуқур фикрлай олиш қобилияти, жамоавий ишлаш кўникмалари, фавқулодда вазиятларга тез ва қийинчиликсиз мослаша олиш, муаммони таҳлил қилиш ва рационал қарор қабул қилиш, креативлик (муаммога ижодий ёндашув), эмоцио­нал-иродавий барқарорлик, турли хил нохуш вазиятлар ва ҳолатлар таъсиридан ўзини муҳофаза қила олиш, мулоқотга кириша олиш қобилияти каби сифатлар талаб этилади. Буларнинг барчаси республика прокуратураси раҳбарияти олдига жуда масъулиятли ва қийин вазифани – прокуратура тизими учун кадрлар танлаш ва уларни шакллантириш бўйича тўғри сиёсатни ташкил этиш вазифасини кўндаланг қилиб қўймоқда.

 

Мақолалар давомини журнал саҳифаларида ўқишингиз мумкин.