Тадбиркорлик субъектлари. Улар манфаатига қаратилган ислоҳотлар

Тадбиркорлик соҳасида олиб борилаёган ислоҳотлар натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги тадбиркорлик субъектларининг фаолият юритишида алоҳида аҳамият касб этади. Бироқ айрим ҳолларда тадбиркорлик субъектлари учун янги имкониятлар қулай шарт-шароитлар ва имтиёзларни қўллашда айрим давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан хизмат вазифасига совуққонлик билан қараш холатлари хамон учрамоқда.

Шу каби ҳолатларни олдини олиш, тадбиркорлик субектларини қўллаб қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил деконининг Тошкент вилоятдаги ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳафаза қилувчи ва назорат қилувчи идоралар билан доимий равишда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада жойларда тадбиркорлик субектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни ечимини топиш ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга бир қанча қўшимча ваколатлар берилди.

Ушбу киритилган ўзгартиришга асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1973-моддаси қўйидаги таҳрирда баён этилиши белгиланди:

Бунда мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга била туриб ёлғон ахборот бериш, худди шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мурожаатларни, хулосаларни, тақдимномаларни, илтимосномаларни кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб қасддан ишончсиз маълумотларни тақдим этилган ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
2458-моддаси билан кодекснинг 1973, 2411–24111-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда унинг девони ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома кўриб чиқиш учун ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга юборилиши белгиланди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг давлат органлари томонидан оғишмай ижро этилишини ўрганиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширувларини ўтказишнинг қонунийлиги мониторингини амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш фактларининг олдини олиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифлар киритиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларига ёзма равишда огоҳлантиришлар эълон қилиш;
  • қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини кўзлаб аризалар ва даъволар билан судларга давлат божи тўламасдан мурожаат этиш;
  • давлат органлари ва ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан статистик, таҳлилий материалларни, хулосаларни ва бошқа ахборотни сўраш ҳамда олиш;
  • давлат органларининг тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлисларида иштирок этиш;
  • зарур бўлган ҳолларда, ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун давлат органларининг, илмий муассасаларнинг ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
  • тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича гумон қилинаётган, айбланаётган ва ҳукм қилинган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиш учун қамоқда сақлаш жойларига, жазони ижро этиш муассасаларига монеликсиз кириш.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

Алишер ХУДОЙҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони масъул ходими