АҚШ Сурияда жангарилар гуруҳини тайёрламоқда

Пентагон Суриядаги Ат-Танф ҳарбий базасида «Магавир Ас-Саура» жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказаётганини тасдиқлади.

Аввалроқ Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-полковник Сергей Рудской АҚШлик йўриқчилар Ат-Танф атрофида «Магавир Ас-Саура» жангарилар гуруҳини тайёргарликдан ўтказаётгани, сўнгра уларни вертолётларда Фрот ортига ташлаётганини айтганди.  

«Ат-Танф атрофида «Магавир Ас-Саура» коалиция ҳамкори ҳисобланади. «Магавир Ас-Саура» ИШИДни тўхтатиш ва хавфсизликни ушлаб туришда ўзининг самарадорлигини намойиш этди», – деб маълум қилди коалиция матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, АҚШ Ат-Танф атрофида ИШИДни яксон қилиш учун коалиция кучларини тайёрлаш ва уларга маслаҳат беришни давом эттиради.